Умумий масалалар
ЭҲФни ҳисобга олиш санаси
Ҳисобварақ-фактура, айрим истиснолардан ташқари, товарлар жўнатилган (топширилган) ёки хизматлар кўрсатилган календарь санада расмийлаштирилиб тақдим этилади.
Аккредитив ҳисоби
Банк аккредитиви 5510 «Аккредитивлар» счётида ҳисобга олинади. Агар йил якунига ёпилмаган бўлса, шу счётда кўрсатилади.
Шўъба корхонасидаги улуш олди-сотди шартномаси бекор қилинишининг ҳисоби ва солиқ оқибатлари
Йўқ, корхонангиз зарар кўраётгани йўқ. Аксинча, 2 млрд.сўмли бўнакни харидорга қайтармаганлиги сабабли фойда кўрмоқда.
Давлат субсидиясини ҳисобдан чиқариш
Бундай субсидиялар давлат томонидан қоплаб берилган даврда 9390 «Бошқа операцион даромадлар» счётининг кредитига ёпилиб балансдан чиқарилади.
Товар олди-сотди қилинганида аввал ишончнома, кейин ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилиши
Аввал харидор ўз вакилига ёзма ишончнома беради, сотувчи харидор томонидан ишончнома берилган шахсга ушбу ишончнома асосида товарни топширади, сўнгра ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади.
Чет эл инвесторига сотилган корхона имтиезни қачондан қўллайди (ПҚ-1438)?
Ишни кабул килишда кайси хужжатларга эътибор бериш керак?
Бош ҳисобчи билан меҳнат шартномасини тугатишда ушбу лавозимга тайинланган шахс билан бухгалтерия ва молия, шунингдек, бош ҳисобчи лавозими билан боғлиқ бошқа моддий қийматга эга бўлган ҳужжатларнинг рўйхати тузилади ва далолатнома расмийлаштириш орқали амалга оширилади.