Жавоб берамиз

1. Чет эл мутахассисларини ишга олиш ва ишдан бўшатиш тартиби қандай? Ўз ватанларига жўнаб кетишганларида қандай буйруқ чиқарилади? Корхонанинг бу вазиятда ишга олишда меҳнат шартномаси шакли қандай бўлади? 2. Хорижий мутахассисларнинг меҳнат дафтарчалари қандай тўлдирилади? 3. Мутахассислар қайси санадан резидент ҳисобланишади (2015 йилданми ёки 2016 йил 26 майданми)? Чет эллик мутахассисларга 2015 йил ва 2016 йиллар учун қандай солиқ ҳисобланади?


1, 2. Чет эл фуқаролари иштирокидаги меҳнатга оид муносабатлар ЎзР Меҳнат кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Мени огоҳлантирмасдан ишдан бўшатишди. Ходим сифатида менинг ҳуқуқларим бузилганми?

Мени огоҳлантирмасдан ишдан бўшатишди. Ходим сифатида менинг ҳуқуқларим бузилганми?


Иш берувчининг ҳаракатлари қонунга ҳилоф.

1. Чет эл мутахассисларини ишга олиш ва ишдан бўшатиш тартиби қандай? Ўз ватанларига жўнаб кетишганларида қандай буйруқ чиқарилади? Корхонанинг бу вазиятда ишга олишда меҳнат шартномаси шакли қандай бўлади? 2. Хорижий мутахассисларнинг меҳнат дафтарчалари қандай тўлдирилади? 3. Мутахассислар қайси санадан резидент ҳисобланишади (2015 йилданми ёки 2016 йил 26 майданми)? Чет эллик мутахассисларга 2015 йил ва 2016 йиллар учун қандай солиқ ҳисобланади?

Магистрантларнинг ойлик иш ҳақи деганда нима назарда тутилмокда? Ўртача иш ҳақи белгиланса буладими?


Ўртача ойлик иш ҳақи кейинги икки календар ойидаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади.

Xizmat safarlari uchun haq to'lanmasligi haqida biror bir normativ hujjat bormi va u qachondan kuchga kirgan?


Хизмат сафаридаги ходимга ўртача иш ҳақи ёки мансаб маоши тўланади.

Кадрлар бўлими инспектори мендан нострификациялашни талаб қилишга ҳақлими?


ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 25.07.2000 йилдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги 1992 йил 1 январдан сўнг берилган ҳужжатларни нострификацияланади (эквивалентлигини қайд этилади).

Қандай қонун ҳужжатлари иш билан магистратурадаги ўқишни бирга олиб бориш масалаларини тартибга солади?


Адлия вазирлиги томонидан 22.02.2003 йилда 1222-сон билан рўйхатдан ўтказилган Олий таълим тўғрисидаги низомнинг 50-бандига мувофиқ кундузги таълим шакли талабаларига олий таълим муассасасининг ўзида ва бошқа ташкилотларда фақат ўқиш вақтидан бўш пайтларда – куннинг иккинчи ярмида ишлашга рухсат берилади.

Агар ўқишни тамомлагандан кейин битирувчи фуқаролигини алмаштирган бўлса ҳамда бошқа мамлакатда яшаётган бўлса, у уч йил ишлаб бериши шартми ёки дипломнинг асл нусхасини олиб кетиши мумкинми? Бу қандай норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади?


Давлат грантлари асосида таълим олган олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга тақсимлаш Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисида низомга (АВ томонидан 2005 йил 6 августда 1506-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ амалга оширилади.

Ташкилот раҳбарияти талабага ўқишдан кейин саккиз соатлик иш кунида ишлашга ижозат бериши мумкинми? Агар мумкин бўлса, қайси норматив ҳужжатлар асосида?


Ҳа, иш берувчи талабанинг ўқиш вақтидан бўш пайтда унга 8 соатлик иш куни ўрнатиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириши мумкин. Меҳнат қонунчилиги талабаларга иш ва кундузги ўқишни бирга олиб боришни тақиқламайди.

Агар мен ишни магистратурадаги ўқиш билан бирга олиб борсам, қисқартирилган иш ҳафтасига ўтишим туфайли меҳнат дафтарчамга қандай ёзув киритилиши керак? Кейинчалик иш стажини ҳисобга олишда, шунингдек магистрлик дипломини олишда менда муаммолар вужудга келмайдими?


Ходимнинг иш куни режимидаги ўзгаришлар меҳнат дафтарчасига киритилмайди.

Иш берувчи билан меҳнат шартномаси тузган олий ўқув юрти талабасига меҳнат дафтарчаси тутиш керакми?


МКнинг 81-моддасига ва Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидайўриқноманинг 1.1-бандига (АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ  меҳнат дафтарчаси ходимнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат бўлиб ҳисобланади.

Мен МЧЖда бухгалтер бўлиб ишлаб туриб, магистратурага ўқишга қабул қилиндим. Ҳозир ишни ўқиш билан бирга олиб бормоқдаман. Мени ўриндошликка ўтказишди, чунки раҳбарнинг таъкидлашича, биринчи ўринда – магистратурада ўқиш ҳисобланади. У ҳақми?


Иш ўқиш вақтидан бўш пайтда бажарилиши керак деганда раҳбарингиз ҳақ. Сиз билан ўриндош каби меҳнат шартномаси тузиш масаласида эса  у хато қиляпти, чунки ўқув юрти сиз учун асосий иш жойи ҳисобланмайди.

Кундузги бўлим талабаси тўлиқ иш кунида ишлаши ва МЧЖ директори лавозимини эгаллаши мумкинми?


Йўқ, бу ғайриқонунийдир

Ҳали ўқиётган талабага синов муддати ўрнатиш мумкинми?


Меҳнат кодекси билан дастлабки синов муддати ўрнатилиши мумкин бўлмаган ходимлар тоифаси рўйхати ўрнатилган. Унга ҳали ўқув юртини тугатмаган, бироқ ташкилотга ишга жойлашган ўқувчилар (талабалар) кирмайди