Жавоб берамиз

Йиллик таътиллар

Бюджет ташкилотида ходимнинг 2021 йил сентябрдан 2022 йил сентябргача бўлган давр учун бериладиган меҳнат таътилини 2023 йилга кўчириш мумкинми? Агар мумкин бўлса, ходим 2023 йилда икки марта меҳнат таътилига чиқиши мумкинми? Меҳнат кодексининг 145-моддасига асосан меҳнат таътилини бошқа вақтга кўчириш мумкинми? Янги Меҳнат кодексининг 230-моддасига кўра ҳар йилги меҳнат таътилининг бир қисмини кейинги иш йилига кўчириш мумкинми?


МКнинг 143 моддасидаги сабаблар билан 145 моддасида кўрсатилган сабабларда фарқи бор.

Ta’til muddati tugagandan keyin QK qayta ishga tushmasa, xodimlar ishdan bo’shatish nafaqasisiz ishdan bo’shatilishi mumkinmi? Haq to’lanmaydigan ta’tilda xodimlarga boshqa ish topishlari bo’yicha ogohlantirish xatlari berish mumkinmi?


Bu holatda ish beruvchi ikki oy oldin yozma ravishda (imzo chektirib) ogohlantirishi shart.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар (оператор, ҳайдовчи, иш юритувчи, статист, нозир, фаррош) учун таътил кунлари неча кундан кам бўлмаслиги керак?


Таътилларни давомийлиги ички локал хужжатларда ёки меҳнат шартномаларда кўрсатилиб  ўтилади.

Қўшимча дам олиш куни ҳисобига меҳнат таътилининг давомийлиги қисқарадими ёки йўқми?


Таътилдан 5 кун айрилади.

Болани парваришлаш учун таътил меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берувчи стажга кирмаслиги


Болани парваришлаш учун қисман ҳақ тўланадиган таътил ва иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган муддати икки ҳафтадан кўп бўлган таътиллар йиллик асосий меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига кирмайди.

1) Ҳар йили бизда дефектолог ўқитувчиларга 46 кун, яъни июнь-июль ойларида меҳнат таътили берилар эди. Мен яна шу пайт меҳнат таътилига чиқа оламанми? 2) 3 ойлик чақалоғим бор, иш вақтида қандай имтиёзларга эгаман (иш вақти бўйича кеч келиш ёки эрта кетиш, болани озиқлантириш учун танаффуслар ва ҳ.к.)?


Аёлларга Меҳнат кодексида имтиёзлар белгиланган.

Асосий иш жойи ва ўриндошлик иш жойи бўйича меҳнат таътили тўловлари қандай бўлади?


Ўриндошлик иш жойидан хам тўланадиган меҳнат таътили берилиши лозим.

1. Ходим ишлаб туриб, фойдаланилмаган таътил учун компенсация олиб, яна ишлашда давом этиши мумкинми? 2. Ҳар йили меҳнат таътили олиш мажбурийми ёки ихтиёрийми?


Йиллик таътилнинг белгиланган минимал қисмидан ортиқ қисми учун компесация тўланиши мумкин. Йиллик таътил хар йили олиниши керак.

Кадр ҳужжатларида турли даврларда бир ҳил санани кўрсатиб бўлмаслиги


Иш даврини аниқлаш амалиёти нотўғри, сабаби турли даврларда айнан бир хил саналар такрорланади

Ишдан бўшаётган ходимга йиллик таътил кунларини ҳисоблаш


Ишга қабул қилинган ва меҳнат шартномаси бекор қилинган саналардан келиб чиққан ҳолда ҳисобланганда ходим корхонада 18 кун ишлаган, бу тўлиқ бир ой деб яхлитланади.

Нима қилиш керак?


Тасдиқланадиган жадвалга асосан ёки иш берувчи билан келишилган холда бошқа санадан таътилга чиқса бўлади.

Ушбу вазиятда ходимга бир мартада 96 кунлик меҳнат таътили берса бўладими ёки 24 кундан орада 1 кун ишга чиқиб, 4 мартада жами 96 кун бериш керакми?


Таътилларни бир йўла берса бўлади. 

МЧЖ директорининг таътил олиш тартиби


Таътиллар жадвали ёки тарафлар келишувига (иш берувчи - муассислар умумий йиғилишининг раиси ва ходим - директор ўртасида) кўра директорга меҳнат таътили берилади.