Жавоб берамиз

Хусусий капиталнинг ҳисоби

Улуш сифатида берилаётган мол-мулкни баҳолаш


Иштирокчилар томонидан МЧЖ устав фондига қўшиладиган пулсиз ҳиссаларнинг пул баҳоси жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарори билан тасдиқланади.

1. Корхона муассислари соф фойда ҳисобидан Устав фонди миқдорини ошириш тўғрисида қарор қабул қилишлари мумкинми ва ушбу ҳолатда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? 2. МЧЖ муассислари корхонадан қарз шартномасига асосан пул маблағлари олган бўлса, ушбу қарз маблағларини улар Устав фондидаги улушларини камайтириш ҳисобидан қоплаб берса бўладими ва агар бу мумкин бўлса ушбу операция натижасида қандай солиқ оқибатлари юзага келади, Устав фондини камайтириш учун қандай ҳужжат расмийлаштирилади?


Тақсимланмаган фойда устав фондини кўпайтириш учун йўналтирилган тақдирда, юридик шахс муассисининг улуш қийматининг ошиши тарзида олинган даромадлари, дивиденд кўринишидаги даромадлар деб тавсифланади ва уларга солиқ солинмайди.

1.Корхона зарарни Устав фондини камайтириши ҳисобига қоплаши мумкинми? 2.Бунда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади?


Корхона устав фондининг белгиланган энг кам миқдорига амал қилган ҳолда уни соф активлар қийматигача камайтиришга ҳақли.

Агар устав капитали қиймати соф активлар қийматидан кам бўлса, нима ҳисобига устав капиталини таъсисчи чиқиши муносабати билан камайтириш мумкин? Бухгалтерия ўтказмаларида қандай акс эттириш керак?


Корхонанинг устав жамғармасини қопланмаган зарарни қисқартириш ҳисобига камайтириш мумкин.

Корхонанинг ўтган йиллардаги зиёнини бухгалтерия счётларидан қандай чиқариб ташлаш мумкин?


8720 “Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)” счётда йиғилган ўтган йиллар зарарлари фақат корхонанинг соф фойдаси ҳисобига қопланиши мумкин.

Хозирда, яъни 2016 йил ноябр ойида 2015 йилда олинган мол-мулк қиймати ҳисобидан жамият устав фондини кўпайтириш ва қайта рўйхатдан ўтказиш мумкинми? Агар бу холат қонунчиликка зид келса уларни текин олинган мол-мулк сифатида акс эттириб, ЯСТ тўлаш керакми?


Жамият ўзининг устав фондини иштирокчи томонидан қўшимча ҳисса сифатида аввал киритган мол-мулк ҳисобига кўпайтиришга ҳақли. Бунда жамият устав фондини кўпайтириш Қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилиши лозим.

1. Жамиятнинг устав фондини шакллантириш учун иштирокчи томонидан пул маблағлари киритилган бўлса лекин жамиятнинг таъсис хужжатлари қайта расмийлаштирилмаган бўлса, бундай холатда жамиятга нисбатан қанақа чоралар кўрилади? 2. Жамият устав фондининг кўпайтирилиши амалга ошмаган тақдирда иштирокчи томонидан киритилган қўшимча пул ҳиссаларини қайтариш эвазига жамиятнинг балансидаги автомобилни иштирокчи ўз номига қайта расмийлаштириб олиши мумкинми? Расмийлаштириш тартиби қандай бўлади ва бунда солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбурияти келиб чиқадими? 3. Жамият балансидаги асосий воситаларни (кўчмас мулк ва транспорт воситалари) жамият иштирокчиси номига ўтказишни қандай тартибда амалга оширса бўлади? Бунда қандай солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбурияти вужудга келади?


Жамиятнинг устав фондини кўпайтирилиши юзасидан жамиятнинг таъсис хужжатларига ўзгартиришларни киритиш муддатларига риоя этилмаган тақдирда жамият устав фондининг кўпайтирилиши амалга ошмаган деб эътироф этилади.

Жамиятнинг таъсисчи олдидаги қарзини Жамиятнинг уставига тегишли ўзгартиришларни киритган ҳолда Устав капиталига қўшилган улуши сифатида ҳисобга олиш мумкинми?


Ҳа, бир мажбуриятнинг бошқасига алмаштирилиши мумкинлиги қонун ҳужжатлари билан назарда тутилган. Мажбурият янгиланиши билан унинг бекор бўлиши Фуқаролик кодексининг 347-моддасига билан ҳуқуқий тартибга солинади.

Норезидент юридик шахс бошқа норезидент юридик шахсга қўшма корхонадаги устав фондига киритган ўз улушини олди-сотди шартномаси орқали берса фойда солиғи ҳисоботини ким, қачон ва кайси муддатда солиқ идорасига тақдим этади? Хусусий капитал ҳисоби моддалари қандай тақсимланади ва таъсисчининг ўз улушини сотишини бухгалтерия езувларида қандай акс эттирилади?


Солиқ агенти сотиб олинаётган мулкка ўз мулкий ҳуқуқларини рўйхатдан ўтказишдан олдин ўзи ёки масъул вакили орқали солиқ органларига  Норезидентларнинг даромадидан солиқ агенти томонидан тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ҳисоб-китобини тасдиқланган шаклда тақдим этиши керак.

Корхона соф фойдага эга. 87.10 еки 87.20 счётлар нимани англатади? Ушбу счётлардан қайси биридан 85.20 счетда резервни шакллантирса бўлади? Таъсисчилар олмаган соф фойдалари ҳисобидан ҳам кейинги йилларда резерв фондини (85.20) шакллантирса бўладими?


Заҳира фонди ҳисобот даври фойдаси ҳисобига, шунингдек, ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобига ҳам шакллантирилиши мумкин.

Фойдани тақсимлашда хатога йўл қўйилди. Захира фонди устав фондидан ошиб кетди (Устав фонди 7 млн сўм, захира фонди 10 млн сўм). Қандай оқибатлар вужудга келиши мумкин ва бу вазиятни қандай тузатиш мумкин?


Саволда жамиятнинг устави билан белгиланган захира фондининг миқдори кўрсатилмаган, шунинг учун сизнинг саволингизга жавоб беришда бир неча вариантларни кўриб чиқамиз.

МЧЖ ҳисобот йилининг биринчи чорагида олган ва тақсимланмаган фойда ҳисобидан ўз устав капиталини кўпайтириши мумкинми?


МЧЖ ҳисобот йилининг I чораги учун фойдани устав капиталини кўпайтириш учун йўналтиришга ҳақли эмас.

Хорижий муассис томонидан ҳиссани жисмоний шахсга текин топшириш (реализация) қандай ҳужжатли расмийлаштирилади? Бу ҳолатда Адлия вазирлигига қандай ҳужжатлар топширилади? Солиқ оқибатлари ва бухгалтерлик проводкалари қандай бўлади? Хорижий муассиснинг ҳақиқий улушини ҳисоблаш ва тўлаш лозимми?


Сизнинг ҳолатингизда таъсисчи ва жисмоний шахс ўртасидаги улушни текин топшириш (ҳадя) ёки олди-сотди шартномаси бўлади. Корхона иштирокчи сифатида битимда қатнашмайди.

Мол-мулкни устав фондига топширишда ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилиши керакми? Мол-мулкни ер участкаси билан бирга жамиятнинг устав фондига ҳисса сифатида қабул қилишда солиқ оқибатлари қандай бўлади?


Мол-мулкни устав фондига ҳисса сифатида топшириш ҚҚС бўйича солиқ солинадиган оборот деб тан олинади. ҚҚС бўйича солиқ солинадиган оборотни амалга оширишда солиқ қонунчилигига риоя қилиш мақсадида ҳисоблаб ёзилган солиқ суммасини кўрсатган ҳолда ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилиши лозим.