Жавоб берамиз

Даромадларни ҳисобга олиш

Корхона икки хил фаолият турини амалга оширганида алоҳида-алоҳида бухгалтерия ҳисобини юритиш, солиқ солиш

Янги йил совғаларини таёрлаш учун бошқа корхонадан хўл мева, ҳар-ҳил ўйинчоқлар, ширинликлар, конфетлар сотиб олиб уларни битта қутига мижозиниг талабига биноан доналаб солиб Янги йил совғаси сифатида таёрлаб берсак (счет-фактурада янги йил совғаси деб ёзиб берсак) улгуржи савдо фаолияти деб ҳисобланмайдими? Бунда қандай солиқ оқибатлари келиб чиқиши мумкин?


Қайта сотиш мақсадида олинган товарларни сотишга доир фаолият савдо фаолияти ҳисобланади.

Хусусий корхона раҳбари (таъсисчиси) корхона ихтиёрида қолган фойдани ўзининг шахсий пластик карточкасига ташлаб, ўз эҳтиёжи учун фойдаланиши мумкинми? Ушбу суммадан солиқ ҳисобланадими?


Хусусий корхона раҳбари (таъсисчиси) корхона ихтиёрида қолган фойдани ўзининг шахсий пластик карточкасига ташлаб, ўз эҳтиёжи учун фойдаланиши мумкин ва бунда солиқ оқибати юзага келмайди.

Банкдаги депозит қўйилма қарз шартномаси деб эътироф этиладими? Депозитга қўйилган маблағлар бўйича тўланаётган йиллик 9 фоизлик устама ҳақига солиқ солиш тартиби қандай? Бунда СКнинг 135-моддасида назарда қоидалар қўлланиладими?


Корхонангизда банкка депозит шартномаси асосида қўйилган қўйилмалар, улардан олинадиган даромадлар юзасидан солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Корхона эҳтиёт қисмлар устига қўйиладиган устама (наценка) миқдорини ўзининг молиявий хўжалик фаолиятидан келиб чиққан холда белгилаши мумкинми?


Нархлари давлат томонидан тартибга солиниши назарда тутилган товарлардан ташқари барча товарларга корхоналар устама миқдорини мустақил белгилашга ҳақли.

Фоизсиз қайтариш шарти билан олинган молиявий ёрдамдан бошқа даромад суммаси қандай аниқланади?


Қайтариб бериш шарти билан фоизсиз молиявий ёрдам олган юридик шахслар (қарз олувчилар) солиқ солиш мақсадида молиявий ёрдамни олиш санасидаги ЎзР МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда даромадни аниқлайдилар.

МЧЖ қайтариш шарти билан олган молиявий ёрдам учун бирор бир фоиз ҳисобланадими?


Солиққа тортиш мақсадида корхонангизда текин олинган мулкий ҳуқуқлар кўринишдаги даромад юзага келганлиги сабабли ушбу даромад суммасини ҳисоблаб чиқариш учун қарз олинган санадаги Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасидан фойдаланилади.

1. Аукцион орқали сотилган асосий воситлар учун тўловлар ташкилотнинг ҳисоб рақамига қанақа тартибда келиб тушади? 2. Асосий воситаларни сотишдан олинган даромаднинг 50% махаллий бюджетга қанақа тартибда ўтказилади? 3. Аукцион орқали сотилган асосий воситаларни ташкилот ходимлари сотиб олишган бўлса, тўловлар уларнинг иш ҳақи ҳисобидан копланиши мумкинми?


Асосий воситаларни сотишдан тушган маблағларнинг 50% тегишли бюджет даромадига ўтказилгандан сўнг қолган 50% ташкилотнинг ҳисоб рақамига ўтказилиши мумкин.

Шартли мисоллар асосида қарз олувчида юзага келадиган фоизсиз заёмлар бўйича даромад суммаси қандай аниқланади, қайси ставкада солиқ тўланади, фоизсиз заёмлар бўйича даромадга қандай бухгалтерия проводкалари берилади ва ушбу даромад суммаси қайси солиқ ҳисоботида акс эттирилади?


Қарз олувчининг фоизсиз заёмлар бўйича ҳисобланган даромадлари бошқа даромадлар таркибига қўшилади ва қарз олувчи асосий фаолияти бўйича қанақа солиқ турини тўлаётган бўлса ўша солиқнинг солиқ солинадиган базасига қўшилган ҳолда солиққа тортилади.

Фоизли қайтариш шарти билан молиявий ёрдам беришда албатта Марказий банкнинг 9% миқдорида белгиланган қайта молиялаштириш ставкасини (ёки ундан кам бўлмаган ставкани) қўллаш шартми? Агар 10.06.2016 йилдан 10.09.2016 йилгача бўлган муддатга йиллик фоиз тўлови 1% белгиланган қарз берилса, солиқ оқибатлари ва бухгалтерия ёзувлари кандай булади?


Қарз суммасига фоизлар миқдори тарафлар келишувига асосан белгиланади ва шартномада акс эттирилади.

Тошкент вилояти ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси фойдасига ундирилган неустойка суммаларидан қайси мақсадларда фойдаланиш мумкин ҳамда унинг тартиби тўғрисида тушунтириш беринг?


Компаниянгиз бюджет ташкилоти ҳисобланишидан келиб чиқиб, мазкур ҳолатда  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2012 йил 13 ноябрда 2400-сон билан рўйхатга олинган “Бюджет ташкилотлари даромадлари ва харажатларининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги низом”га асосан иш юритишингиз мақсадга мувофиқ.

1. Автомобилларни ювиш хизматидан тушган даромадни акс эттириш тартиби қандай? 2. Харид қилинган материаллардан бўшаган қаплардан тикилган сумкаларни сотишдан кўрилган даромадларни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?


Корхонанинг автомобилларни ювиш хизматидан кўрган даромадлари  ҳисоби 9030 «Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» счетида юритилади.

Ишдан кетганига уч йилдан ортиқ вақт ўтган ишчи ходимларнинг кредиторлик карздорликларини ҳисобдан чиқариш пайтида қандай бухгалтерия ўтказмалари берилади ва қандай солиқ турлари ҳисобланади?


Ҳисобланган, аммо қандайдир сабабларга кўра тўланмаган иш ҳақи корхонанинг кредитор қарздорлиги деб тан олиниб, 6720 “Депонентланган иш ҳақи” ёки 6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар” счётида ҳар бир ходим бўйича алоҳида даъво муддати тугагунга қадар ҳисобга олинади.

Ўз хўжалик эҳтиёжлари учун олинган эҳтиёт қисмларни реализацияси бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади – 92.20 ёки 90.20 счётнинг кредитида? Ўз эҳтиёжлари учун олинган эҳтиёт қисмларни реализация қилиш обороти бюджетдан ташқари жамғармаларнинг мажбурий ажратмаларига тортиладими (йўл жамғармаси, мактаб жамғармаси, пенсия жамғармаси)?


Материалларни четга сотиш (1000) «Материалларни ҳисобга олувчи счётлар»нинг кредити ва (9220) «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» счётининг дебетида акс эттирилади.