Муассислар билан ҳисоб-китоблар
Устав фондини ошириш мақсадида киритилган суммани беғараз ёрдам сифатида корхона фойдасига ўтказиш
Устав фондини ошириш мақсадида киритилган суммани беғараз ёрдам сифатида корхона фойдасига ўтказиш хусусий корхона мулкдорининг бу ҳақдаги қарорига асосан расмийлаштирилади.
1. Деҳқон бозори қошидаги Савдо Харид шўъба корхонаси ЯИТни иш ҳақи фондининг неча фоизи миқдорида тўлайди? 2. Деҳқон бозори қошидаги Савдо Харид шўъба корхонаси йил якуни бўйича олган фойдаси ўзида қоладими ёки Дехқон бозори ҳисоб рақамига ўтказиб бериладими? 3. Соф фойда Деҳқон бозорига ўтказиб берилса, Деҳқон бозори ушбу суммадан солиқ тўлайдими?
Агар 2017 йилда ҳисобланган дивидендлар суммасини 2017 йил якунигача таъсисчи олишга улгурмаса, 2018 йилга ўтиб кетган қолдик учун корхона қандай жавобгарликка тордилади ва бу қандай солиқ оқибатларига олиб келади?
Агар ҳисобланган дивидендлар ҳисобот йили якунигача таъсисчиларга тўлиқ тўлаб берилмаган бўлса, уларнинг қолдиқ суммаси келгуси йилларда тўлаб берилиши мумкин.
1. Кандай хужжатлар асосида молиявий ёрдам расмийлаштирилади? 2. Даромад суммаси қандай тартибда аниқланади?
1. Автомобиль унинг қолдиқ қийматида ёки қолдиқ қийматидан паст нархга реализция қилинса, қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Автомобиль унинг қолдиқ қийматидан юқори нархга реализция қилинса, қандай солиқ оқибатлари юзага келади? 2. Таъсисчилар қарорига асосан жамият таъсисчиси чиқиб кетадиган бўлса, унинг Устав фондидаги улуши ҳисобига автомобиль берилса, ушбу ҳолатда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
ЯСТ тўловчиларида асосий воситаларни реализация қилиш чоғида солиқ оқибатлари фақат реализациядан фойда мавжуд бўлгандагина вужудга келади. Асосий воситанинг чиқиб кетишидан олинган зарар ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобида ҳисобга олинмайди.
Таъсисчи ўз дивидендини фарзандининг ОЎЮга контрактини тўлашга йўналтирса, унга солиқ имтиёзи тадбиқ этиладими? Ушбу операция бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
Агар таъсисчининг фарзанди 26 ёшга тўлмаган бўлса унинг дивидендлари ОЎЮга контракт тўлашга йўналтирилганда, унга нисбатан солиқ имтиёзи тадбиқ этилади.
Жамиятимиз ўз таъсисчиларига чет эл валюта ҳисоб рақамидаги пул маблағлари (АҚШ доллари) ҳисобидан дивиденд бериши мумкинми? Агар мумкин бўлса, дивидендни чет эл ваютасида тўлаш қандай тартибда амалга оширилади?
МЧЖнинг таъсисчилари ўртасида тақсимланган фойда ҳисобига олинган товар моддий бойликлар дивиденд кўринишида берилса реализация қилинган деб ҳисобланадими?
Ҳа, юридик шахс балансидан сотиш, айирбошлаш, беғараз бериш мақсадида топширилган товарлар – реализация қилинган деб ҳисобланади.
1) Дивиденд сифатидан тўланадиган тақсимланмаган фойдадан қанча сумма солиққа ажратилади? 2) 1% суммани банк хизмат ҳақи сифатида ушлаб қолса, қанча сумма пластик картага йўналтирилади (яъни қанча сумма пластик картада қолади)?
Таъсисчи даромади солиққа тортилиши ёки тортилмаслиги корхонангизнинг ташкилий ҳуқуқий шаклига боғлиқ.
Агар солиқ бўйича қарздорликни узиш учун раҳбар ташкилотнинг банкдаги ҳисобрақамига маблағ киритмоқчи бўлса, буни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин? Солиқ бўйича ёпилган қарздорлик суммаларига қандай бухгалтерия проводкалари расмийлаштирилиши керак бўлади?
Фермерлик хўжалигига раҳбар томонидан бериладиган пул маблағларини қуйидагича расмийлаштириш мумкин:
a) Устав капиталига киритма сифатида;
b) Қарз шартномаси;
c) Ҳадя шартномаси.
Корхонадан чиқиб кетаётган таъсисчига улушининг ҳақиқий қиймати 1000000 сўм бўлсаю, аммо қолдиқ қиймати 1200000 сўмлик асосий восита бериладиган бўлса, бухгалтерия ва солиқ ҳисоб-китоблари қандай бўлади?
Юридик шахс иштирокчилари таркибидан чиқаётган иштирокчига асосий воситани бериш иштирокчилар йиғилишининг қарорига асосан ёки таъсис ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Таъсисчи ўғлининг олий ўқув юртидаги ўқиши учун тўлов ўтказиш мумкинми? Нимага асосан ўтказиш мумкин ва буни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш мумкин?
Ҳа бундай тўловни ўтказиш мумкин. Таъсисчи ушбу тўловни унга ҳисобланган дивидендлар ёки корхона билан ўзаро молиявий қарз шартномасини тузиб амалга ошириши мумкин
1. “А” МЧЖ томонидан “Б” МЧЖдан дивиденд олиниб, ушбу дивидендлар “Б” МЧЖнинг устав жамғармасини оширишга йўналтирилса, бухгалтерия проводкалари қандай бўлади? 2. “А” МЧЖда солиқ мажбуриятлари юзага келадими?
Дивидендларни қайси корхонадан олган бўлса, ўша корхонанинг устав жамғармасини оширишга йўлалтирганда ҳисобланган дивидендлар суммаси 4840 «Олинадиган дивидендлар» счётдан 0630 «Қарам хўжалик жамиятларига инвестициялар» счётга ўтказилади.
1. Чет эллик таъсисчи муассислар таркибидан чиққанда корхона унга қандай суммани тўлаши керак: - устав фонди шакллантирилган пайтда у томонидан киритилган 300 минг АҚШ доллари; - ёки МБнинг бугунги кундаги курси эквивалентида 161,2 минг АҚШ доллари. 2. Ушбу вазият бўйича бирон-бир меъёрий ҳужжат борми? 3. Ушбу операциялар бўйича қандай бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади?
МЧЖ чет эллик таъсисчига МЧЖ муассислари таркибидан чиқиб кетиш санасидан олдинги охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия ҳисоботидаги маълумотлар асосида белгиланган унинг улушининг ҳақиқий қийматини тўлаши шарт.
Таъсисчидан жамиятга кушимча маблағ киритиш учун ва олинган карзни кайтариш учун кандай хужжатларни расмийлаштириш керак. Таъсисчидан олинган пулни унга кайтаришда солик окибатлари келиб чикмайдими?
- 1
- 2