ҚҚС
Импорт чоғидаги ҚҚСни муддати узайтирилган ҳолда тўланганда ҳисобга олиш
Корхона тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш учун 2020 йил декабрь ойи учун эмас, божхона тўловлари бўлиб-бўлиб тўлаган давр учун аниқлаштирилган ҚҚС ҳисоботини тақдим этиши керак.
Юк ташувчи корхона сотиб олган енгил автомашина бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш
Корхона сотиб олган енгил автомашинадан хизмат мақсадларида ва солиқ солинадиган айланмалар учун фойдалаланадиган бўлса, тўланган ҚҚСни ҳисобга олиши мумкин.
Солиқ Кодекси бўйича экспорт нима?
Экспорт инвойс асосида амалга оширилганда экспорт қилувчининг банкдаги ҳисобрақамига товар учун олдиндан 100% тўлов тушса ҳамда тегишли маълумотлар ТСОЯЭА тизимига киритилса, товарлар экспортга сотилган деб ҳисобланади.
1.Ушбу бандга (СКнинг 246-моддаси 4-банди) кўра савдо ва ишлаб чиқариш корхоналари томонидан тайёр маҳсулот ёки товар сотилса ҳам ҚҚС тўлаш мажбурияти юзага келадими ёки бу фақат қурилиш ташкилотлари учун тегишлик бандми? 2.Молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари тўғрисида тушунча берсангиз?
Солиқ хизмати органининг талабномасида ҚҚС тўлаш талаби қайси қонун ҳужжатига асосан қўйилаётгани кўрсатилган бўлиши керак. Марказлаштирилган манбаларни жалб қилган ҳолда қурилаётган объектларга моддий ресурсларни етказиб берувчилари танлов асосида танлаб олинади.
Биз қайси суммадан ҚҚС бюджетга тўлаб берамиз, 2400 000 x 20%=480 000 минг сўмми ёки 400 000 минг сўмми?
Бюджтега тўланадиган ҚҚС суммаси сотилган товарлар бўйича харидордан олинган ҚҚС суммаси билан белгиланган тартибда зачётга олинадиган ҚҚС суммаси орасидаги фарқ сифатида аниқланади.
1. Корхона ноябрь ойидан иш ҳақига оид солиқларни тўлаб, ҳисоботини топшириши керакми? 2. Агар ХК умумбелгиланган солиқ тўловида бўлса, фойда солиғи ва ҚҚС дан ташқари қандай солиқларни тўлаши ва қандай ҳисоботлар топшириши керак? 3. Счет –фактурада ҚҚС - кўрсатилган ЭКИҲнинг ичидан олиниши керакми ёки устига қўйилиши керакми? 4. Агар устига қўйилса хизмат ҳақи ошган бўлади ва бу мижозларни йўқотилишига сабаб бўлмайдими?
ЖШДС, ЯИТ, суғурта бадалини ҳар ой тўлайсиз, ЖШДС бўйича ҳисоботни ҳар чоракда, ЯИТ ва суғурта бадали бўйича ҳисоботни ҳар ойда топширасиз. Фойда солиғи, ҚҚС тўлайсиз, солиқ объекти мавжуд бўлса мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўлайсиз.
1. Хисобга олинадиган ҚҚСни хисобга олинадими? 2. 2018 йил 1-январ холатига товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қолдиқлари бўйича ҚҚС суммасини хисобга олинадими? 3. Корхона ЯСТ суммаси бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасига, лекин ЯСТ суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорга камайтиш хуқуқига эгами?
ҚҚСни ҳисобга олиш СКнинг 218-моддасига мувофиқ амалга оширилади. Тўланадиган ЯСТ суммасини ҚҚС суммасига камайтириш СКнинг 360-моддасига мувофиқ амалга оширилади.
1. Корхонамиз ЯСТ тўловчиси бўлгани ҳолда, марказлашган манбалар ҳисобидан ташкиллаштирилган тендерда ютиб олинган шартнома асосида ўзи ишлаб чиқарган(лоток) маҳсулотларни ДУКга ҚҚС билан сотиши мумкинми? 2. Агар мумкин бўлса ҳисоб-китоб қандай тартибда юритилади?
Марказлаштирилган манбаларни жалб қилган ҳолда танлов савдолари асосида қуриладиган объектлар бўйича қўшимча қиймат солиғини тўлайдилар.
2017 йил ноябрь ва декабрь ойларидаги кирувчи счёт-фактурани 2018 йилда ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботининг 7-иловасида акс эттирса бўладими?
2017 йил учун олинган ва ҳисоботга кирмай қолган счёт-фактура 2018 йилнинг солиқ ҳисоботга киритилмайди. Бундай ҳолатда 2017 йилнинг солиқ ҳисоботи қайта топширилади.
Бизнинг корхонамиз товарларни импорт қилишда "Ўзкимёимпэкс" МЧЖ томонидан тўланган ҚҚС суммасини қандай ҳисобга олишимиз керак ва бундай ҳолатда улар томонидан бизга қандай хужжатлар тақдим этилиши керак?
“Ўзмиёимпекс” МЧЖ сизнинг корхонангизга товар сотиб олиш бўйича барча операциялар тўғрисида ҳисобот тақдим этиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.03.2007 йилдаги № ПФ-3860 сонли фармонига асосан божхона тўловлари ва ҚҚСни қайта ҳисоб чиқиш ва бюджетга тўлаш тартиби қандай амалга оширилади?
Президентнинг 14.03.2007 йилдаги № ПФ-3860 Фармонига биноан берилган солиқ ва божхона имтиёзлари АВда 25.08.2017 йилда 2918-сон билан
Қурилиш корхонаси томонидан ҚҚС қайси ҳолда тўланади, бизнинг корхонамиз ҚҚС тўловчиси ҳисобланадими?
Молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда танлов савдолари асосида амалга оширилаётган объектлар бўйича, қурилиш ташкилоти қайси солиқ солиш тартибини қўллашидан қатъий назар, ҚҚС тўловчиси ҳисобланади.
Юқорида баён этилган ҳолатда хом ашё ва материаллар бўйича ҚҚСни ҳисобга (зачётга) олиш мумкинми?
ҚҚС тўловчиси бўлмаган корхона ҚҚСни ихтиёрий тўлашга ўтган тақдирда, у бундай турдаги тўловларга ўтилган пайтдан эътиборан товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қолдиқлари бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади (СКнинг 218-моддаси).
1. Импорт килинган Аудиторлик хизматлари учун бизнинг корхона томонидан ҚҚС тўловлари амалга ошириладими? 2. Агар ҚҚС тўловлари амалга оширилса , бюджет билан ҳамда хизматларни кўрсатувчи билан ҳисоб-китоб қандай тартибда амалга оширилади?
Хорижий компания томонидан кўрсатилган аудиторлик хизмати бўйича ҚҚС тўланиши керак. Солиқ солинадиган база СКнинг 207-моддасида белгиланган тартибда аниқланади. ҚҚС суммаси хорижий компанияга хизмат ҳақи тўланган пайтда бюджетга ўтказилади.
Корхона ҚҚС ҳисоботини тақдим этаётганди ҚҚС бўйича ҳисоботнинг 7-иловасида божхона бошқармасига тўланган ҚҚС суммаси акс эттириладими? Агарда акс эттирилса унинг 6 (Етказиб бериш киймати ҚҚСсиз) ва 7- (ҚҚС суммаси) устунларида қайси сумма акс эттирилади?
ҚҚС бўйича ҳисоботнинг 7-иловасида сотиб олинган импорт товарларнинг БЮД маълумотлари акс эттирилади: 6-устунда ҚҚС ҳисоблаб чиқариладиган база, 7-устунда ҚҚС суммаси.
- 1
- 2