Жавоб берамиз

Ягона солиқ тўлови

Валютага экспорт қилинган маҳсулот учун ягона солиқ тўлови қандай ҳисобланади ?


Агар корхонангиз ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилса, барча фаолият турлари учун ЯСТнинг пасайтирилган ставкаларини қўллашга ҳақли.

1. А" ва "Б" корхоналар 4-чоракдан бошлаб қўшиб юбориладиган бўлса, "Б" корхонанинг товар айланмаси ҳажми суммаси "А" корхонанинг йиллик ҳисоботида акс эттириладими? Тушум ва 2 та корхона тўлаган ЯСТни Ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китобида қандай қилиб кўрсатиш керак? 2. Ушбу ҳолатда Президентнинг 28.01.2009 йилдаги ПҚ-1050-сонли Қарорига асосан белгиланган солиқ имтиёзидан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қоладими?


Йўқ, ЯСТ ҳисоб-китобини тўлдираётганда фақат ҳуқуқий вориснинг ўзи қайта ташкил этишдан кейин олган тушуми кўрсатилади ва ундан келиб чиқиб ҳисоблаб ёзилади ҳамда ЯСТ ҳисоботида кўрсатилади. 

Умумий овқатланиш корхонаси айрим ҳолатларда жисмоний шахсларнинг таклифига асосан уларнинг хонадонларига бориб туғилган кун, ёки бошқа маросимларида уларнинг меҳмонларига таомлар тайёрлаши мумкинми? Маросим эгаси кўрсатилган хизмат учун нақд ва пластик картада тўловларни амалга ошира оладими? Ушбу ҳолат қайси ҳужжатлар орқали расмийлаштирилади? Кўрсатилган хизматга қандай ЯСТ ставкасида солиққа тортилади?


Ҳа, умумий овқатланиш корхонаси буюртмачининг истагига кўра уларнинг хонадонида таом тайёрлаш хизматини амалга ошириши мумкин.

Тухум экспортини ЯСТ да кўрсатган ҳолда, шу суммага солиқ солинадиган ялпи тушумни камайтириш учун қайси сатрда кўрсатиш керак?


Ўз маҳсулотини экспорт қилувчи кичик корхоналарга берилган имтиёз – ЯСТ ставкасини пасайтириш сизнинг ҳолатингизда тадбиқ этилмайди.

Корхона сўндирилган оҳак маҳсулоти ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлса, "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖ билан шартномалар тузган бош пудрат ташкилотларига қурилиш материаллари (оҳак маҳсулоти) етказиб берса қандай имтиёзларга эга бўлади? Агар имтиёзга тушса ЯСТ ва ЯИТларни ҳисоблаш тартиби қандай амалга оширилади?


Корхонангиз фақат "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖ билан шартномалар тузган бош пудрат ташкилотларига етказиб берилган қурилиш маҳсулотлари ва транспорт хизматлари қисмида ЯСТ бўйича имтиёзни қўллаши мумкин.

ВМнинг 14.04.2015й. 30-сонли баёни билан тасдиқланган Дастур доирасида Замонавий автоматлаштирилган қушхоналар учун ягона солиқ тўловидан имтиёзлар мавжудми? Агар бўлса, қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан мустаҳкамланган?


Асосий фаолият тури бўйича гўштни қайта ишлашга ихтисослашаётган микрофирмалар ҳамда кичик корхоналарга 2021 йил 1 январгача ягона солиқ тўлови ставкасини 50 фоизга камайтириш шаклида мақсадли солиқ имтиёзи берилган.

Биз бу ҳолатда қайси солиқ тизимини қўллашимиз керак: соддалаштирилган ёки умум белгиланган ?


Ягона солиқ тўловини тўлашни назарда тутадиган солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган корхоналар қўллаши мумкин.    

Қайси вақтдан бошлаб ягона солиқ тўловига ўтишга ва ягона ижтимоий тўловни 15% ставкада тўлашга ҳақлимиз?


Корхонангиз 3-чоракдан ЯСТ тўловига ўтишга ҳақли, башарти у ўтган йил якунига кўра ходимлар сони бўйича кичик бизнес субъектлари учун белгиланган мезонларга жавоб берган бўлса. Бунда 2015 йилдан эътиборан корхонангиз кичик корхона ҳисобланган йиллари учун ЯИТнинг 15 фоизлик ставкасини қўллашга ҳақли, агарда у давр учун давлат солиқ хизмати органлари томонидан молия-хўжалик фаолияти текшируви ўтказилмаган бўлса.

Агар қарз шартномаси асосида қайтарилаётган товар нархлари олинганидан фарқ қилса, ЯСТ тўловчиси бўлган қарз олувчи корхонада қандай солиқ мажбуриятлари юзага келади?


Товар қарз шартномаси бўйича материалларни қайтаришда олинган даромад (материаллар нархлари ўртасида ижобий фарқ) ЯСТнинг солиққа тортиладиган базасига киритилган ҳолда асосий (соҳа) фаолият тури учун белгиланган ЯСТ ставкаси бўйича солиққа тортилади.

1. Кичик корхонанинг асосий фаолиятидан ва бошқа фаолият турларидан олинган даромадларга ва бошқа даромадларга ягона солиқ тўлови қандай хисобланади? 2. Президентнинг фармонига асосан ягона солиқ тўлови бўйича имтиёз бошқа фаолият турларига ва бошқа даромадларга ҳам тадбиқ этиладими? 3. Бунда Адлия вазирлигидан 2203-сон билан рўйхатга олинган низом тадбиқ этиладими? Агар тадбиқ этилса, ер майдонларининг қайсилари хисобга олинади? Ер солиғининг 3 баробар суммаси қайси фаолиятлардан олинган даромадлардан хисобланган ягона солиқ тўлови билан таққосланади?


Турли солиқ солиш объектлари ёки ЯСТ ставкалари белгиланган бир неча фаолият турлари билан шуғулланадиган ЯСТ тўловчилари шу фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари ҳамда тегишли тоифалари учун белгиланган ставкалар бўйича ЯСТ тўлашлари керак.

Қўшма корхонанинг 2017 йил 1 чорак учун ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби келтирилган маьлумотлар асосида қандай тартибда тўлдирилади?


2017 йил 1-чораги учун ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича ҳисоботни тўлдиришга доир тавсиялар “Солиқ ва божхона хабарлари” 2017 йил 4 апрель 14-сонида батафсил мисоллар билан ёритилган.

Ягона солиқ тўлови энг кам миқдорини ҳисоблашда пасайтирувчи коэффициентлар қанақа тартибда қўлланилади?

Кийим – кечак тикиш билан шуғулланувчи корхоналарга қандай солиқ имтиёзлари бор?


Тайёр тикилган буюмлар, тайёр кийим (тикилган, трикотаж ва чарм буюмлар) солиқ ва божхона имтиёзлари бериладиган ноозиқ-овқат истеъмол товарлар рўйхатига киритилган. Ушбу имтиёзлардан фойдаланиш учун корхонанинг ҳисобот даври якуни бўйича умумий сотув ҳажмида рўйхатга киритилган имтиёзли махсулотларни реализация қилишдан тушган тушуми 60% дан кўп бўлиши керак.

Оилавий корхона (юридик шахс) озиқ ва ноозиқ-овқат маҳсулотларининг чакана савдоси билан шуғулланса Ягона солиқ тўловини ҳисоблашда нималарга этибор бериш лозим?


Корхонангиз томонидан тўланадиган  ЯСТ миқдори озиқ – овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ миқдоридан кам бўлмаслиги зарур. 

1. Биз ягона солиқ тўловини энг кам миқдорини аниқлашда қайси санадан ер майдонини камайишини ҳисобга олишимиз керак? Ҳисоботни тўлдириш тартибини кўрсатиб беринг. 2. Фукаролик кодексининг 185 ва 481 моддалариги мулк хукукини сотиб олучига утганлигини давлат руйхатидан утказилишида кайси давлат органи назарда тутилади?


2. Юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлари ва у ҳақда тузилган битимлари Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.