Ягона ер солиғи
Ягона ер солиғи тўловчилари бошқа даромадлардан солиқ тўламаганлиги
2017 йил январ-май ойлари учун ҳам ягона солиқнинг энг кам миқдори ҳисобга олинадими?
ЯСТнинг энг кичик миқдорини ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўловини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби ягона ер солиғи тўловчилари бўлган юридик шахсларга тадбиқ этилмайди.
Илмий тажриба хўжалигининг ер майдонлари учун ягона ер солиғи бўйича кўзда тутилган имтиёзлар қандай тартибда қўлланилишини мисоллар билан тушунтириб беришингизни сўрайман. Хўжалик томонидан пудрат асосида ерларни ижарага бериши бўйича шартномалар тузиш тартиби юзасидан батафсил тушунтириш берсангиз.
Ягона ер солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш шартлари СКнинг 367-моддаси ва 282-моддаси иккинчи қисмида белгиланган. Оила пудари шартномаси тўғрисидаги маълумот Ер Кодекаининг 51-моддасида кўрсатилган.
Ягона ер солиғига қандайдир ўзгартиришлар киритилдими?
1.Қишлоқ хўжалиги ишларини амалга ошириш учун ажратилган ер майдонининг мелиоратив ҳолати ёмонлиги аниқланганда солиқ кодексининг 282-моддаси 24-бандига асосан ягона ер солиғи бўйича имтиёз олиш мумкинми? 2.Агар мумкин бўлса бу қандай тартибда амалга оширилади ва ушбу ҳужжатлар ким томонидан тасдиқланиши керак?
Қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчи ягона ер солиғи тўловчиларга Солиқ Кодекси 282-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ер солиғи бўйича имтиёзлар татбиқ этилади.
Қандай ҳолатларда ягона ер солиғи тўловчилари 1 гектардан ортиқ ер майдони учун ер солиғини тўлайди?
ЯЕС тўловчи фермер ҳўжалиги қишлоқ хўжалик маҳсулоти билан боғлиқ бўлмаган фаолияти бўйича ЯСТ тўласа, мазкур фаолиятни амалга ошириш жойидаги ер участкаси бўйича (1 гектардан ортиқ бўлса) ер солиғи тўловчиси бўлади.
1. Фермер хўжалигимиз (ягона ер солиғи тўловчиси) 2017 йилда фоизсиз бошқа ташкилотдан қарз маблағи олган. Ундан ягона солиқ бўйича мажбурият вужудга келадими? 2. Бизнинг фермер хўжалигимизда мавжуд техникалардан (комбайн, трактор) бошқа хўжалик юритувчи субъектларга хизмат кўрсатганда қандай солиқ тўланади? (2017 йилда кўрсатилган техника хизмати асосий фаолиятнинг 4% ташкил этган)
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш билан боғлиқ бўлмаган фаолият турларини амалга оширишда, яъни техника хизматини кўрсатишда фермер хўжалигингиз мазкур фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши ва ягона солиқ тўловини тўлаши шарт.
1. Ахолини кам таъминланган қатламини ҳамда Меҳрибонлик уйига ўз маҳсулотларини текинга беришда қандай солик оқибатлари юзага келади? 2. Агар мехрибонлик уйи томонидан ижтимоий қўллаб кувватлаш юзасидан Алоқа хати ҳамда ишончнома ёзиб Қишлок хўжалиги маҳсулоти, мисол учун тухум берилса тўғри бўладими ёки маҳсулот бериш юзасидан шартнома имзолаш керакми?
ЯЕС тўловчиси томонидан ўз маҳсулотини меҳрибонлик уйига ёки ўзга юридик шахсга текинга берилиши унда ҳеч қандай солиқ оқибатини юзага келтирмайди. Аҳолига бевосита бериладиган бўлса, маҳсулот берувчи корхонада солиқ агенти сифатида ЖШДС ушлаб қолиш мажбурияти юзага келиши мумкин.
Ягона ер солиғи тўловчилар томонидан ўзи етиштирган қишлоқ хўжалик маҳсулотини қайта ишлаш натижасида янги маҳсулот ишлаб чиқарилганда ва сотилганда ягона ер солиғи тўловчиси бўлиб қоладими? Ўзи етиштирган қишлоқ хўжалик маҳсулотини қайта ишлаш даражаси қандай бўлиши керак?
Ҳа, ягона ер солиғи тўловчи корхона ўзи етиштирган маҳсулотни қайта ишлаб сотганида у ягона ер солиғи тўловчиси бўлиб қолади.
Корхона қайси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирса ягона ер солиғи тўловчиси бўлиши керак бўлган қишлоқ маҳсулотларининг аниқ рўйхати борми?
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг аниқ рўйхати Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолият турлари бўйича маҳсулотлар (товарлар, ишлар, хизматлар) Статистик классификаторининг А бўлимида келтирилган.
Ягона ер солиғи тўловчиси бўлган корхона бошқа хўжаликлардан сотиб олинган маҳсулотни ишлаб чиқаришдан солиқ тўлаши керакми?
Агар сизнинг корхонангиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчилар учун белгиланган меъзонларга жавоб берса, у ҳолда корхона фақат ягона ер солиғини тўлайди.
1.Ягона ер солиғини тўловчи юридик шахс юридик шахс транспорт воситаларини ижарага берганда ҳамда ижарага олинган транспорт воситаларини бошка юридик шахсларга субижарага берганда бюджетга қандай тўловларни амалга оширади? 2.Ҳисобварақда пул маблағлари йўқлиги сабабли муассис ва директор томонидан корхонага ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ва бошқа товарлар топширилди. Агар кейинчалик ҳам бу воситалар корхона эгалигида қолса, у ҳолда улар корхонанинг қандай даромади ҳисобланади ҳамда қандай солиқлар солинади?
Ягона ер солиғини тўловчилар учун бошқа даромадларга, шу жумладан мол-мулкни оператив ижарага ва субижарага беришдан олинадиган даромадларга солиқ солинмайди, дивидендлар ва фоизлар, биргаликдаги фаолиятдан олинган даромадлар бундан мустасно (Солиқ кодексининг 363-моддаси).
Иссиқхона фаолияти билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамиятлар томонидан бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга қандай тўловлар амалга оширилади?
Иссиқхона фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар (мулкчилик шаклидан қатъи назар) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари сифатида ягона ер солиғи тўловчилари ҳисобланади.