Жавоб берамиз

Имтиёзлар

Айнан шу меҳмонхона фаолияти учун 2020 йилдан бизга қандай қулайликлар ва солиқ имтиёзлари берилади? Меҳмонхона фаолиятини бошлаш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?


Тадбиркорлик субъектлари фақат белгиланган тартибда тегишли сертификатлар олингандан кейин ва уларнинг амал қилиш муддати давомида меҳмонхона хизматлари кўрсатиш ҳуқуқига эгадирлар.

Моддий ёрдамни қай тартибда расмийлаштириш лозимлиги бўйича батафсил маълумот берсангиз.


Ходимга моддий ёрдам бериш раҳбар буйруги асосида амалга оширилади.

Асосий фаолият тури тиббий хизматлар кўрсатиш бўлган, шу билан бирга туризм хизматларини кўрсатадиган жамиятимиз савол мазмунида кўрсатилган солик имтиёзларига эга ҳисобланадими?


Тиббий хизматлари (стоматология ва косметологиядан ташқари) ПҚ-2863 сонли қарорга асосан барча турдаги солиқлардан 01.01.2022 йиилга қадар озод этилган. Туризм хизмати СКга асосан ҚҚСдан озод этилган.

Тайёр тикучилик махсулотларини ишлаб чиқарувчи оилавий корхона Президентнинг 2016 йил 21 декабрдаги ПҚ-2687-сон қарорида белгиланган имтиёзлардан фойдалана оладими?


ПҚ-2687 қарори билан берилган имтиёзлардан тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоғининг ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган ва қўйилган талабларга жавоб берадиган мулкчилик шаклидан қатъи назар барча турдаги корхоналар фойдаланиши мумкин.

МЧЖ таьсисчиси корхонанинг тақсимланмаган фойдасини Устав фондини оширишга йуналтирса қандай солиқ тўланади? Бир йилдан кейин Устав фонди яна шу суммага камайтирилса қандай солиқ тўланади? Солиқ кодекси 179-модда 19-бандига изоҳ беринг.


Муассис ўз улушини номинал қиймати бўйича сотаётган бўлса, мол-мулкни реализация қилишдан даромад бўлмайди, улушнинг сотилиши уни сотувчида солиқ мажбуриятлари юзага келишига олиб келмайди.

Агар мен асосий иш жойимнинг бухгалтериясига кредит бўйича тўловларни амалга оширганлигимни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилсам, кредит тўловига йўналтирилган пулларга солинган даромад солиғини қайтариб олиш ва имтиёзни қўллаш мумкинми?


Йўқ, агар кредит тўлови ўзингиз нақд пул тарзида амалга оширган бўлсангиз, унда сиз ишлаётган корхона эмас, балки солиқ органи даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллашни кўриб чиқади.

Дўстимнинг ушбу ипотека кредитини тўлашга йўналтирган ойлик маоши суммаси СК 179 модда 30 пунктга асосан даромад солиғидан озод этиладими?


Йўқ, ушбу имтиёздан фақат ёш оила аъзолари фойдаланиши мумкин. Ушбу имтиёз дўстингизга татбиқ этилмайди.

Сафарбарлик чақируви резерви хизматига бадал сифатида йўналтирилган иш ҳақи солиқдан озод қилинадими?


Сафарбарлик чақируви резерви хизматига бадал сифатида йўналтирилган иш ҳақини солиқдан озод қилиш Солиқ кодексида назарда тутилмаган.

Якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун берилган ер участкалари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича имтиёзлардан қанақа тартибда фойдаланилади?


Жисмоний шахслар – уларга якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида берилган ер участкалари бўйича - ер участкаси берилган ойдан кейинги ойдан эътиборан икки йил муддатга ер солиғидан озод қилинади (Солиқ кодекснинг 290 моддаси 10 банди).

Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун Қишлоқ қурилиш банкидан олинган кредитлар бўйича ушбу банкда очилган ходимнинг омонат ҳисоб рақамига бошланғич бадалини тўлаш учун корхона томонидан ўтказилган маблағлардан суғурта бадаллари ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиқларини ҳисоблаш қандай тартибда амалга оширилади?


Ходимнинг қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун олинган кредитлар бўйича бошланғич бадалини АТБ «Қишлоқ қурилиш банки»даги омонат ҳисоб рақамларига ўтказилган корхонанинг харажатлари ходимнинг даромади сифатида қаралмайди ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиқлари, суғурта бадаллари, ягона ижтимоий тўловга тортилмайди.

Агар корхона ўз таъсисчисига ипотека кредитлари бўйича дастлабки тўлов бадалларини тўлаб берса, бу бўйича солиқ ҳисобланадими? Агар таъсисчи корхода ходими бўлмаса, қандай бўлади?


Агар жисмоний шахс корхона ходими бўлмаса, унда корхона томонидан унинг фойдасига тўлаб берилган дастлабки тўлов бадаллари унинг моддий наф тарзидаги даромади бўлиб ҳисобланади (Солиқ кодексининг 177-моддаси 1-банди),  ҳамда у солиққа тортилиши керак бўлади.

Солиқ кодексининг 171-моддаси 14-банди иккинчи хатбошидаги: «юридик шахсдан - иш берувчидан қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун кредитлар бериш қонун ҳужжатларига мувофиқ зиммасига юклатилган банклар томонидан ушбу мақсадлар учун бериладиган ипотека кредити бўйича бошланғич бадал сифатида қурувчи шахс томонидан олинган маблағлар” қисмидаги “қурувчи шахс” иборасида қандай жисмоний шахслар назарда тутилган?


Якка тартибдаги қурувчи қишлоқ жойларда яшайдиган, тасдиқланган намунавий лойиҳаларга мувофиқ якка тартибда уй-жой қуришга буюртмани белгиланган тартибда расмийлаштирадиган (расмийлаштирган) Ўзбекистон Республикаси фуқароси азирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарорига 1-ИЛОВА).