Жавоб берамиз

Мактаб директори педагогика коллежини битирган ходимни олий маълумотли бўлмагани учун ишдан бўшатиш хуқуқига эгами?


Тарбиячи лавозими бўйича маълумотининг энг паст даражаси ЎМКҲТ - ўрта махсус, касб-ҳунарга доир маълумоти таъкидланган.

Ходимларни ишга қабул қилишда Классификаторда маълумот буйича белгиланган талаблар корхонамиз учун мажбурий тусга эгами ёки тавсиявийми?


Ишга қабул қилишда ходимлар маълумотининг энг паст даражаси ҳамда ишчилар касблари бўйича малака разрядларини белгилаш юзасидан талаблар масъулияти чекланган жамият учун тавсия хусусиятига эга.

1. Юкоридаги мисолда қайси вариант тўғри ва қандай ҳужжатга асосан? 2. Огоҳлантириш муддати ўрнига компенсация тўланганда, 2-ҳамда 3-ойлар учун ўртача ойлик иш хаки (аввалги икки ой/2) ҳисоблашда ҳам татил пулининг фақатгина тарифдан ортиқча қисмини киритиш лозимми ёки бундай ҳолларда ҳар қандай (ЕСП объекти бўлса) ойлик даромадини 2 га бўлиш креакми?


Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган тартибда (кейинги ўринларда –Тартиб) амалга оширилади.

Хизмат сафари харажатларини нормадан ортиқ кисми ЖШДС ҳисоботининг Илова №1 нинг 2-3 устунлари ва 6-7 устунларида кандай акс эттириладими?


Хизмат сафари харажатлари учун берилган пулларнинг белгиланган нормалардан ортиқча қисми ЖШДС ҳисоботи 1-иловасининг 2,3,6,7 устунларида улар ҳисоблаб ёзилган ва ходимга ҳақиқатда берилган сана билан тўлиқ миқдорда, яъни солиқ ва мажбури тўловлар ушлаб қолинмаган ҳолда кўрсатилади.

“Ўзбекипаксаноат” уюшмасига аъзо бўлмаган субъект томонидан пилла хом ашёси етиштирилганда ва қайта ишлаб сотилганда Президентнинг 29.03.2017 йилдаги ПҚ- 2856 сонли қарорига асосан касаначиларга тўланадиган даромадлар жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғи, ягона ижтимоий тўловдан озод этиладими?


Президентнинг 29.03.2017 йилдаги ПҚ-2856 сонли Қарорига мувофиқ ЖШДС ва ЯИТ бўйича имтиёзларни пилла етиштириш билан шуғулланувчи барча корхоналар қўллашлари мумкин. 

Аванс тариқасида меҳнат таътили олиб бўлгач ишдан кетишга ариза берган шахслар, таътилга чиқишдан олдин таътилдан сўнг ишдан кетишларини маълум килган шахсларга нисбатан 2 кунлик таътил пули тарзида кўпрок моддий имтиёзга эга бўлишига ойдинлик киритишингизни сўраймиз.


Ходим таътилда бўлган вақтда унинг иш жойи сақланиб қолади. Шунинг учун мазкур ҳолатда таътил кунларини қайта ҳисоблаб чиқаришда ходим таътилда бўлган вақти ҳам жами иш вақтига киритиб ҳисобланади.

1. Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича хизмат кўрсатаётган ходимнинг хизмат юзасидан бориб келишдаги қопланадиган харажатлар, шу жумладан меҳмонхона харажатлари қиймати ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадалларига тортиладими? 2. Жавобни ҳам ўзбек, ҳам рус тилларида тақдим этишингизни илтимос қиламиз.


Корхона билан жисмоний шахс ўртасида тузиладиган фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида юзага келадиган муносабатлар Фуқарлик Кодекси билан тартибга солинади. Шунинг учун бундай ҳолатларда  белгиланган нормаларда Меҳнат Кодексига асосан тўланадиган (қоплаб бериладиган) тўловлар жимоний шахсга берилмайди. Жисмоний шахсга фуқаролик-ҳуқуқий шартномада назарда тутилган харажатлар қоплаб берилиши қонун ҳужжатларига зид эмас. Лекин бундай тўловлар жимоний шахснинг жами даромади таркибига киритилад

Кўрсатилган кўрсаткичлар бўйича юрисконсульт лавозим разярядини (фикримизча 14 разряд бизнинг корхонамиз юристконссульти учун баланд разряд хисобланади) белгилашда тушунтириш беринг.


Битта штат бирлигидан иборат республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари юридик бўлим бошлиғи учун белгиланган даражада белгиланади.

1. Такси харажатларини ходимга қоплаб берилиши лозим бўлган сумманинг белгиланган нормага мувофиқлигини таъминлаш учун тавсия беришингизни сўраймиз. 2. Темирйул ва авиачипталарининг маълум санага амал қилаётган тарифларини интернет маълумотларига асосланиб тасдиқлаш тўғрими? (бу борада ишончли манба сифатида кайси сайтларни мисол келтира оласиз)? 3. Агар ҳисобдор шахс корхона раҳбарининг ўзи бўлса, аванс ҳисоботига бир вақтнинг ўзида ҳам ҳисобдор шахс, ҳам аванс ҳисоботини тасдиқловчи ваколатли шахс сифатида имзо қўйишига йўл қўйиладими?

1.Юқоридаги ҳолат юзасидан тавсия беришингизни сўраймиз: фуқаролик-ҳуқуқий шартномада сафар харажатларини қоплаш назарда тутилиши мумкинми? 2.Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича ишлаётган жисмоний шахсларнинг даромадига тўлов манбаида солиқ солишнинг хусусиятларини тушунтириб берсангиз: бизнинг ҳолатда жисмоний шахснинг аввалги иш жойидан даромадлари тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилган.


Ҳа, фуқаролик ҳуқуқий тусдаги шартномада корхона қайси харажатларни қандай тасдиқловчи ҳужжатлар асосида қоплаб берилишини кўрсатиб ўтиш мумкин.

Ушбу маблағни нима килиш керак?


Иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни тўлаши шарт.

Ходимга хизмат сафари харажатларини ҳисоблашда қайси давлат курси асос қилиб олинади? Сафар харажатлари хисоб-китоблар қандай тартибда олиб борилади?


Хизмат сафари натижалари бўйича якуний ҳисоб-китоб бўнак ҳисоботини қабул қилиш кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича амалга оширилади.

Ходимга хизмат сафари харажатлари бўйича компенсация тўловлари тўлаб берилганда, корхона томонидан ходимнинг ушбу даромадларига қандай солиқлар солинади?

Ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганида, иш берувчи ходимга бир неча йил давомида фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун пуллик компенсация тўлаб беришга мажбурми?


Ха, мажбур. Ходимнинг талаби асосли.

Ташкилот ўз ходимига Республика ҳудудида хизмат сафарида бўлган вақтида суткалик харажатларни тўлаш билан бир пайтда, унга хизмат сафарида бўлган кунлар учун озиқ-овқат ва йўл чипталари қийматини қоплаш бўйича қўшимча тўловларни амалга ошириши мумкинми?


: Республика ҳудудида хизмат сафарида бўлган ходимга хизмат сафарида бўлган кунлар учун озиқ-овқат ва йўл чипталари қийматини қоплаш бўйича қўшимча тўловларни амалга ошириш мумкин.