Жавоб берамиз

Магистратурада таълим олаётган талабани ишга тўлиқ ставкага қабул қилишимиз мумкинми?


Амалиётда бу нормадан кундузги таълим шаклида ўқийдиган талабаларни ўқиш вақтидан бўш вақтда ишлаш учун ишга қабул қилишни расмийлаштиришда фойдаланилади

2016 йил июн ойида ташкил этилган фермер хўжалигида мехнат ҳақи қанақа тартибда ҳисобланади? Ҳисобланиши лозим бўлган иш ҳақининг энг кам миқдори қанча бўлиши керак?


Фермер хўжалиги ва унинг ходимлари ўртасидаги меҳнатга оид муносабатлар меҳнат тўғрисидаги қонун хужжатларига мувофиқ меҳнат шартномаси билан тартибга солинади. Фермер хўжалиги ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тарафларнинг келишувига кўра пул ҳамда натура тарзида, қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

Олий таълим муассасасининг профессор-ўқитувчилари қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқишда бўлган даврида Олий таълим муассасаси уларнинг 288 соат ўқув юкламаларини олдиндан қайта тақсимлайди. Зиммасига қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқишда бўлган профессор-ўқитувчининг 288 соат дарсни ўтиш юклатилган профессор-ўқитувчиларга иш ҳақи тўланадими? Агар тўланса қанча миқдорда ва қай тартибда?


Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида машғулотлар ўтказган педагогларга иш ҳақи тўланиши керак.

Холам Хоразм шаҳридаги ўрта таълим мактабида бошланғич синфлар бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлайдилар, Урганч давлат университетининг рус тили ва адабиёти факультетини тамомлаганлар. Халқ таълими шаҳар бошқармаси текширувга келиб, холам университетнинг бошланғич таълим мутахассислигини битирмаганликлари сабабли бу лавозимда ишлашлари мумкин эмаслигини таъкидлашмокда. Уларнинг талаблари тўғрими? Агар шундай бўлса, қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатда юқоридаги талаб белгиланган?


ХТВ буйруғига асосан, олий педагогик маълумот (бакалавр даражаси), ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича билимлар ва чет тиллардан бири бўйича бошланғич билим, 5 йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи ушбу лавозимга талаблар ҳисобланади

1. Меҳнат шароити ноқулай бўлган жойда ишлаётганлиги учун ўқитувчига 1,0 қийматдан ортиқча иш юкламасини топшириш тўғрисидаги иш берувчини талаби тўғрими? 2. Меҳнат шароити ноқулай бўлган жойда ўқитувчилар қанча иш юкламаси билан ишлаши мумкин?


Ҳа, агар педагог ходим иш вақтининг муддати ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмаса.

Ушбу ходим, яъни педагогик иш стажи 5 йилга узулишга эга булган холда рахбар лавозимига тайинланиши мумкинми?Ушбу лавозимга тайинланишида мехнат конунчилиги бузилганми?Конунчилик бузилган холатда масъул ходимларга кандай жазо берилади?


Агар ХТВнинг 191-буйруғида номзод бевосита тайинланишидан олдин олинган 5 йил узлуксиз стажга эга бўлиши кераклиги белгиланган бўлса, у ҳолда мазкур ҳолатда Сизнинг номзодингиз малака талабларига мувофиқ келмаган, чунки бошқа соҳада банд бўлганлиги сабабли унинг стажи узилган. Агар ундай белгиланмаган бўлса, номзоднинг стажи директор ўринбосари лавозими малака талабларига мувофиқ келган.

1. Ходимнинг сафар харажатлари учун ўзи хорижий валютани банк орқали сотиб олгани қонуний харакатми? 2. Ходимдан бўнак ҳисоботини қайси валютада талаб қилишимиз тўғри?


Корхонангиз ходими бўлмиш жисмоний шахснинг сафар харажатлари мақсадида хорижий валютани мустақил харид қилиши ва уни ушбу мақсадларда сарфлаши амалдаги қонунчиликка зид эмас.

Инглиз тили укитувчилари учун иш хакига кушимча туловлар мавжудми?Мен урта таълим мактабида чет тилидан дарс бераман.


2013 йил 1 сентябрдан бошлаб чет тиллар, хорижий филология, чет тили ва таржима йўналишларининг касбий ва махсус фанлари профессор-ўқитувчилари ва ўқитувчиларининг лавозим маошларига ойлик устамалар белгиланган

Ходимнинг ўриндошлик асосида ишлашида иш вақтини табелда қандай расмийлаштирилади? Ходимни хизмат сафарида бўлган кунлари учун ҳисобланган иш хақидан қайтариш тўғрими?


Меҳнат кодексининг 125-модда 2- қисмида (бундан буён – МК деб юритилади), иш берувчи ҳар бир ходимнинг(асосий иш жойи ёки ўриндош бўлишидан қатъий назар) ҳақиқатда ишлаган иш вақтини, шу жумладан иш вақтидан ташқари ишлаган вақтини ўз вақтида аниқ ҳисобга олиб бориши шарт.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида фаолият кўрсатаётган педагогларнинг малака лавозимлари бўйича аттестация комиссияси қарори билан берилган малака тойифа сертификати муддати 2016 йил феврал ойида якунланди, бироқ кейинги аттестация 2016 йил апрел ойига режалаштирилган. Март ва апрел ойларига педагогларга малака тойифаси бўйича ҳақ тўлаш қандай амалга оширилади. Яъни олдинги малака тойифаси бўйича ёки туширилган малака тойифасида тўлов амалга ошириладими?


    Малака тоифаси бериш тўғрисидаги сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган тақдирда сиз малака тоифаси учун устама олиш ҳуқуқига эгасиз.

Ёш йигитнинг ўқиш мобайнида йўқлиги қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши керак? Ўқишга жўнатишни хизмат сафари сифатида расмийлаштириш зарурми?


Бунга йўл қўйиб бўлмайди.

Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқи бўлганда пенсия ёшига етган ходим билан меҳнат шартномаси қандай тўғри бекор қилиниши мумкин?


Башарти жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, иш берувчи уларнинг розилигини олиши зарур

Оилавий корхона муассисларининг оила аъзоси ҳисобланмайдиган ходимларни оилавий корхона ишга қабул қилиши мумкинми?


Биноан оилавий корхона (иш берувчи) ва оилавий корхонанинг ёлланма ходими ўртасидаги меҳнатга оид муносабатлар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ меҳнат шартномаси (контракт) билан тартибга солинади.

Уриндош ходимга таътил бериш тугрисидаги буйрукда 01.05.2015-01.05.2016 иш йили курсатилиши керакми ёки 01.05.2015-01.07.2015 иш йили учун такдим килинадими? Кейинги мехнат таътилини такдим килиш хакидаги буйрукда иш йили кандай тартибда курсатилади?


Сизнинг ҳолатингизда ўриндош ходимга икки ойлик иш, яъни 01.05.2015 йилдан 01.07.2015 йилгача бўлган давр учун ҳақ тўланадиган таътил берилиши керак, асосий иш жойи бўйича қолган ҳақ тўланадиган дам олиш кунлари учун иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилади.

Махсулот ишлаб чиқармаган, иш хақи хисобланмаган касаначи ходимга мехнат таътили берилиши қонунийми, агар қонунга тўғри келса мехнат таътилини хисоблаш қандай тартибда амалга оширилади?


Касаначилар меҳнатига ҳақ тўлаш ва меҳнат таътиллари бериш шартлари Меҳнат кодекси ва 2006 йил 11 январдаги 4-сон Касаначилик тўғрисидаги низом билан тартибга солинади.