Жавоб берамиз

Ишлар вахта усулида ташкил қилинганда меъёрдан ортиқча ишланган кунлар қандай расмийлаштирилади?


Дам олиш кунларидаги иш иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланмайди.

Таътил пулини ҳисоблашда ўртача кунлик иш ҳақини 27 кунга кўпайтирамизми ёки 6 кунлик ҳисобда якшанбани чиқариб ташлаймизми?


Таътил пулини ҳисоблаш учун ходимнинг ўртача иш ҳақи қуйидаги формулаларга мувофиқ аниқланади.

Шу ходим Б ташкилотда бошқа лавозимда (масалан, директор ёки бухгалтер) тўлиқ ставкада ишлаши мумкинми?


Ушбу ҳолатда ходим бир вақтнинг ўзида иккита ташкилотда тўлиқ ставкада ишлаши мумкин эмас.

Davlat maktabgacha ta'lim tashkloti direktori vaqtincha yo'q bo'lgan yoki shu lavozim vakant turgan davrda shu vazifaning metodist tomonidan bajarilishi ushbu 3 ta shakldan qaysi biriga tushadi?


Вакант бўйича 1 холат, вақтинча йўқ бўлган ходимнинг ишини бажарса 3 холат юзага келади.

Хомиладорлик ва туғиш бўйича нафака качон давлат томонидан тулаб берилади


Давлат томондан охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси қопланилади.

Xodimga shu davrda Mehnat kodeksidagi kafolatlar va kompensatsiyalar tadim etiladimi va pullik o’qish ta’tili berilishi kerakmi?


Меҳнат кодексининг 385-моддасида кўзда тутилган кафолатлар ва компенсациялар Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган таълим ташкилотларида кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича таълим олаётган ходимларга берилади.

Hozirgi kunda Toshkent temir yo’l texnikumining dual ta’lim shaklida o’qimoqda, shu davrda xodimga Mehnat kodeksidagi kafolatlar va kompensatsiyalar taqdim etiladimi va pullik o’qish ta’tili berilishi kerakmi?


Ходим коллеждан кейин техникумда ўқиса  МКнинг 385  моддасида кўрсатилган ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ўқув таътили берилиши керак.

Келгусида вафот этган ходимнинг оиласига боқувчиси вафот этганлиги бўйича тўловлар қандай амалга оширилади?


Боқувчининг вафоти сабабли зарарни тўлаш тартиби ВМнинг 11.02.2005 йилдаги  60-сон қарори 1-иловасидаги Қоидалар ва МКда кўрсатилиб ўтилган.

Shu munosabat bilan xodimga qancha miqdorda moddiy yordam berilishi kerak?


Моддий ёрдам бериш миқдори корхонанинг локал хужжатлари билан белгиланади.

Иш берувчи сифатида бизда қандай ҳуқуқлар бор? Иш вақтини ўзгартириш учун бир томонлама чиқарилган буйруқ асос бўла оладими? Иш режимини ўзгартириш қандай босқичларда амалга оширилади?


Иш вақтининг режими қайси ҳужжат билан тасдиқланганлигига қараб уни ўзгартириш тарбини фарқланади.

Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори МҲТЭКМнинг 26,5%идан кам бўлмаслиги лозимлиги


Суд қарорига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган иш ҳақидан 25% миқдоридаги 1 ойлик алимент суммаси бугунги кунда 259700 сўмдан кам бўлса, алимент 259700 сўм миқдорида ҳисобланиб тўланиши керак.

Янги Меҳнат кодекси бўйича қайси лавозим ходимларига ва қанча муддат қўшимча таътил бериш мумкин?


Меҳнат кодексида ҳар йилги қўшимча таътиллар бериладиганолатлар кўрсатилган.

Лойиҳани бошқариш гуруҳи ходимлари йиллик меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эгами?


Меҳнат шартномаси асосида фаолият юритаётган ходимлар йиллик меҳнат таътилига чиқишга ҳақли.

1. 2022 йил 21 октябрь куни ишга қабул қилинган ходимга Меҳнат кодексининг 230, 231-моддаларига асосан унинг розилигига асосан 14 кунлик меҳнат таътилини бериш мумкинми? 2. Ходимга муддатидан олдин меҳнат таътили бериш тартиби қандай?


Таътилнинг 14 календарь кундан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин.

Ходим олий таълим муассасасида сиртқи шаклда ўқийди. Таълим муассасасидан амалиётни ўзи ишлаётган корхонада ўтамоқчи.


Амалиёт ўташ даврида иш берувчи ва ходим ўртасида келишувига асосан хақ тўланиши мумкин.