Жавоб берамиз

Меҳнат кодексининг 105-моддасини асос қилиб, вақтинча бошқа ходимни ишга қабул қилса бўладими?


Асосий ходим меҳнатга лаёқатсизлиги даврига вақтинча бошқа ходимни ишга қабул қилса бўлади.

Меҳнат муносабатларида бўлмаган шахсга мукофот тўлаш учун қандай ҳужжатларни расмийлаштириш керак?


Локал ҳужжатда кўрсатилган тўловлар (мукофот ва ҳ.к.) ишдан бўшаган ходимга тўланишини буйруқ билан расмийлаштириш мумкин.

Ходим болани парваришлаш таътилидан чиққан кундан бошлаб ўз лавозимидан бошқа лавозимга ўтишга ҳақлими?


Ходим Меҳнат кодексида кўрсатилган ҳолларда ёки келишув асосида доимий ёки вақтинча бошқа ишга ўтказилади.

 

Бош ҳисобчига ҳисобчи ишини бажарганлиги учун қўшимча иш ҳақи тўлаш мумкинми?


Бюджет ташкилотида бош бухгалтер бухгалтер ишини ички ўриндошлик асосида бажариши мумкин.

Бундай ҳолларда вақтинчалик меҳнат жамоаси тузишимиз мумкинми?


Маълум ҳажмдаги ишларни бажариш ёки бирон бир лойиҳани амалга ошириш зарур бўлганда фақат шу ишларни амалга ошириш учун вақтинча жалб қилинган мутахассислардан иборат жамоа вақтинчалик меҳнат жамоаси дейилади.

Меҳнат кодексининг 233-моддасига асосан ходим ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиққанда буйруқ расмийлаштириладими ёки кассаллик варақасининг ўзи асос бўладими? Ходимга ҳомиладорлик даврида белгиланган тўловлар буйруқсиз тўланиши мумкинми?


Ҳомиладорлик ва туғиш таътилини бериш ва нафақа тўлаш учун буйруқ шарт эмас.

ЭҲФ ишончли вакил томонидан нотўғри қабул қилинган ҳолларда қандай жавобгарлик белгиланган?


Ходим ЭҲФ ва ТМБни қабул қилиш вазифасини бажармаса ёки хатолик билан бажарса, унга нисбатан Меҳнат кодексида белгиланган чоралар кўрилади.

 

Ушбу ҳолатда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани 100% тўлаймизми ёки 75% ми?


Ходима корхонада 12 ойдан ортиқ ишлаган бўлса ва 12 ойдан кўпроқ танаффус бўлмаган бўлса, унга нафақа миқдори ўртача ойликниг 100%и миқдорида тўланади.

Масалан, корхонамизнинг 9-разрядли етакчи мутахассиси меҳнат таътилига чиқиши муносабати билан унинг хизмат вазифаларини бажариш 3-разрядли ходимга юклатилса, ушбу ходимга қайси малака разряди билан тўлов амалга оширилади?


Пастроқ разряддаги лавозимда ишлаётган ходимни юқорироқ разряддаги лавозимга вақтинча ўтказиш мумкин.

Кадрлар бўлими бош мутахассиси ходимлар томонидан сайланиб, касаба уюшмаси раиси бўла оладими? Кадрлар бўлимида бошқа лавозим, яъни ходим йўқ.


Ходим ўз бўлимида бир ўзи ишлашидан қатъи назар, ўз лавозими билан бир қаторда касаба уюшмаси раиси бўлиши мумкин.

 

Қайсидир ҳужжат билан мусиқа ёки ўйинлар тақиқланганми?


Бу банкнинг локал ҳужжати билан тартибга солинади.

Ходим болани 2 ёшгача парваришлаш таътилида бўлган даврда навбатдаги ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа тўланадими? Агар тўланса, болани 2 ёшгача парваришлаш нафақаси бекор қилинадими?


Меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган давр учун иккита нафақадан биттаси тўланади.

Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти филиалларининг директорлари ва директор ўринбосарлари лавозимларига шу соҳа мутахассисларинигина тайинлаш керакми?


Ҳар бир ташкилот лавозимга тайинланадиган ходим соҳа мутахассиси бўлиши кераклигини белгилаши мумкин.

Компания ходимларининг аввалги иш жойларидаги иш стажи олдин компанияда ишлаб, кейин бошқа жойда (бюджет ташкилотларида вилоят ва туман ҳокимликларида ёки хусусий фирмаларда) ишлаган бўлса, лавозим маошларига узоқ муддат ишлаганлиги учун иш стажи ҳисобига киритиладими, устамалар қандай тўланади?


Устама тўлаш тартиби локал ҳужжатда белгиланади.

Шу гап меҳнат қонунчилигига тўғри келадими? Мен 46 кунлик ҳақ тўланадиган меҳнат таътилига чиқа оламанми?


Ходим ҳақ тўланадиган 46 кунлик таътил олиш ҳуқуқига эга.