Жавоб берамиз

Хизмат сафари давомида ходимга тўланадиган ўртача ойлик иш ҳақи қандай ҳисоблаб чиқарилади?


Меҳнат ҳақининг миқдори иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан белгиланади (МКнинг 153-моддаси).

Мавсумий ишга кабул килинган ходим билан мехнат шартномаси муддати тугаганлиги муносабати билан бекор килинганда, касаба уюшмаси кумитаси ёки бошка вакиллик органининг розилигини олиш талаб этиладими?


Йўқ, талаб этилмайди.

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда иш ҳақи фондини шакллантириш тўғрисида 29.09.2000 й. N 975 Низомга асосан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун 2016 йил октябрь-декабрь даврига белгиланган меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг энг кам микдори саноат корхоналари кесимида қанча?


Соатбай ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори давлат статистикасининг иқтисодиётни тегишли соҳа ва тармоқларидаги иш ҳақи бўйича маълумотлари асосида аниқланади. 

1-масала бўйича савол: Менинг тунги навбатчиликда туришим ҳамда тунги навбатчиликдан кейинги куни асосий ишимда бўлмаслигим мумкинми? Асосий иш вақтимда ва тунги навбатчиликда ишлаган иш соатларим Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланган 2016 йил учун иш вақтининг меъёридан ошиб кетишига йўл қўйиладими? Кадрлар бўлими томонидан навбатчилик бўйича буйруқ қай мазмунда расмийлаштирилиши лозим эди? Шу ўринда иш берувчининг ҳатти-харакатлари қанчалик қонуний? Масаланинг қонуний ечими қандай бўлади? 2-Туман тиббиёт бирлашмасида туғруқ бўлимида ишловчи врач-неонатолог лавозим маошига 25 фоиз устама олишга ҳақлими?


Рўйхатда (ВМ 21.12.2005 й. 276-сон Қарорига 2-илова) туғруққа ёрдам кўрсатиш муассасалари врач-неонатологлар тариф ставкасига (лавозим маошига) устамаларни 25 фоизга ошириш ҳуқуқини берадиган муассасалар сирасига киритилган. Ушбу Низом давлат тиббиёт муассасаларига тадбиқ этилади.

Директор ойига 2 кун ишлашга ҳаққи борми? Туман солиқ инспекциясининг йил бошидан ҳар ойда тўла ишлагандан ЯИТ ни қайта ҳисоблашни талаб қилиши тўғрими? Укажите, пожалуйста, правильный и менее затратный способ.


Ҳа, агар меҳнат шартномаси ёки корхонанинг меҳнат муносабатларини тартибга солувчи ички ҳужжатлар билан назарда тутилган бўлса, директор ойига 2 кун ишлашга ҳақли.

1) Мажбурий прогул вақти учун компенсация ҳисоблашда қайси хужжат тўғри: иш берувчи судга тақдим этган жавоб хатими ёки ишчига берилган маълумотномами? 2) Иш берувчининг қайси маълумотномаси тўғри ҳисобланади? Судга берилган жавоб хатида корхона ишчи ходимларнинг ойлик иш ҳақлари тўғрисидаги малумотларни изоҳ асосида бериши мумкинми? 3) Хозирда ўртача ойлик иш ҳақи миқдори қанча? Ушбу ўртача ойлик иш ҳақи хусусий корхоналарга ҳам тадбиқ этиладими ёки улар ўзлари ўртача ойлик иш ҳақини белгилашадими? 4) Корхона менга ҳисобланган иш ҳақи бўйича қайси муддат учун солиқ ва мажбурий тўловларни тўлайди? 5) Аризамга вақтида жавоб бермаган раҳбар устидан қайси органга мурожаат қилишим мумкин? Бунинг жавобгарлиги қандай?


Суд ҳал қилув қарорини қабул қилишда исботлаш воситаси сифатида олинган хужжатлардан фойдаланади.

1) Мажбурий прогул вақти учун компенсация ҳисоблашда қайси хужжат тўғри: иш берувчи судга тақдим этган жавоб хатими ёки ишчига берилган маълумотномами? 2) Иш берувчининг қайси маълумотномаси тўғри ҳисобланади? Судга берилган жавоб хатида корхона ишчи ходимларнинг ойлик иш ҳақлари тўғрисидаги малумотларни изоҳ асосида бериши мумкинми? 3) Хозирда ўртача ойлик иш ҳақи миқдори қанча? Ушбу ўртача ойлик иш ҳақи хусусий корхоналарга ҳам тадбиқ этиладими ёки улар ўзлари ўртача ойлик иш ҳақини белгилашадими? 4) Корхона менга ҳисобланган иш ҳақи бўйича қайси муддат учун солиқ ва мажбурий тўловларни тўлайди? 5) Аризамга вақтида жавоб бермаган раҳбар устидан қайси органга мурожаат қилишим мумкин? Бунинг жавобгарлиги қандай?


Аризангизга жавоб бермаганлик ҳолати юзасидан прокуратура органларига мурожаат қилиш тавсия этилади.

1. Қайси ҳолатларда ва қайси ҳудудларда ходимларга иш ҳақи тўлашда туман (ҳудуд) коэффициенти тўланади? 2. Хўжалик ҳисобидаги ташкилотда ҳар 100 км учун ўртача ёқилғи (газ, бензин) сарфи нормасини қандай аниқлаш мумкин?


Иш ҳақини ҳисоблашда туман коэффициенти чўл, сувсиз ва юқори тоғ жойларида, ишлаш ва яшаш ходимлардан қўшимча харажатларни талаб қиладиган табиий-иқлим шароитларида қўлланилади.

Корхонада аттестация ўтказилиши режалаштирилди. Барча турдаги ходимларни, яъни мутахас-сислар ва хизматчи лавозимлар, ҳамда ишчи касблари ходимларини (яъни телефонист, телеграфист, электромонтер ва х.к.) аттестациядан савол-жавоб тарзида бир хил тартибда ўтказса бўладими?


Ходимларнинг барча тоифалари учун умумий кўрсаткичлар - маълумот даражаси, махсус билимлар ҳажми, мазкур лавозимдаги иш стажидан ташқари ҳар бир тармоқ ва гуруҳ учун баҳолашнинг ўз кўрсаткичлари ва мезонлари назарда тутилиши керак.

Агар 1-тоифага эга мактаб укитувчиси аттестацияга касаллиги туфайли катнаша олмаган булса унга кандай малака тоифасида хак туланади? Устама хаки сакланиши мумкинми?


Педагог кадрлар аттестациянинг бирор босқичида узрли сабабга (меҳнатга лаёқатсизлик варақаси, таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органи ёки таълим муассасалари раҳбарлари маълумотномаси) кўра келмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилади. Ёки, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилган ҳолда узоқ муддат (уч ойдан ортиқ) даволанаётган, ҳомиладорлик, туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилидаги педагог&

Иш берувчи ва ходимнинг розилиги билан Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари Классификаторида белгиланган “Маълумотининг энг паст даражаси”га эга, лекин амалий фаолият тажрибаси етарли бўлмаган ҳолларда Тасдиқланган штат жадвалида мавжуд вакант лавозим малака тоифаси иккинчи (иккинчи тоифали муҳандис, камида 3 йил стаж талаб қилинадиган) иш жойига малака тоифасисиз муҳандис лавозимига ишга қабул қилиш мумкинми?


Классификаторда белгиланган маълумотнинг энг паст даражасига ёки йўналишига эга бўлмаган, лекин етарли даражада амалий тажрибага эга бўлган ходим ишга қабул қилиниши мумкин.

Меҳнат дафтарчасига фақат бўлинма номи ўзгартирилганлиги ҳақида ёзув киритилса бўладими ёки яна шу янги бўлинмага лавозим бўйича ўтказилиши ҳақида ёзув ҳам киритилиши керакми?


Меҳнат дафтарчасига ҳам бўлинма номи, ҳам ходимни қайта тайинланиши ҳақида ёзиб қўйилади.

Ходим етти йиллик таътил пулини сўраганда, 7 ёки 3 йиллик меҳнат таътили ҳисоблаш керакми?


Ишдан бўшамасдан туриб, 7 йиллик таътил учун пуллик компенсация тўлаш тўғрисидаги талаб қонунчилик талабларига зиддир.

Ходим касаба уюшма қўмитасига аъзо бўлмай туриб, жамоа шартномасида кўзда тутилган қўшимча тўловларни олишга хақлими?


Ходим касаба уюшма қўмитасига аъзо бўлмай туриб, жамоа шартномасида кўзда тутилган қўшимча тўловларни олишга хақлидир.

11 йил меҳнат таътилисиз ишлаган ходим ишдан бўшаганда барча фойдаланилмаган таътиллари учун компенсация талаб қилишга ҳақлими? Таътил компенсацияси қандай ҳисобланади?


Ҳа, 11 йил давомида меҳнат таътилисиз ишлаган ходим барча фойдаланилмаган таътиллар учун компенсация талаб қилишга ҳақли, ва бунда ташкилот уни тўлиқ ҳажмда тўлаб бериши керак бўлади.