Жавоб берамиз

Ягона солиқ тўлови

2018 йилда воситачилик шартномалари бўйича олинган товарларга ЯСТ солиш


Воситачилик ва топшириқ шартномалари бўйича воситачилик хизматлари кўрсатадиган юридик шахслар учун товарларни реализация қилишдан олинган тушум деганда кўрсатилган хизматлар учун ҳақ суммаси тушунилади 

1.ЯСТ қайси ставкада тўланади, МЧЖнинг дўкони жойлашган туман учун белгиланган ставкадами ёки МЧЖнинг юридик манзили жойлашган жой учун белгиланган ставкадами? 2.Солиқ қаерга тўланади, Зангиота туманигами ёки Юридик Манзил жойлашаган жойигами? 3."Мустақил юридик шахс ҳисобланмайдиган" тушунчага изоҳ бериб ўтсангиз.


ЯСТ суммаси Зангиота туманида амал қилувчи ставкада ҳисоблаб чиқарилади, солиқни бюджетга ўтказиш учун ҳисобрақамни ва барча банк реквизитларини Мирзо Улуғбек туман ДСИсидан аниқлаш лозим. 

Жамият чакана савдо дўкони орқали сотилган маҳсулотлар бўйича 5 % ўрнига 4 % ставкада ягона солиқ тўловини тўлаши тўғрими ёки тўғри ҳисоб-китоб қандай бўлиши керак?


Солиқ Кодексининг 350-моддасига мувофиқ, ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот бўлган товарларни реализация қилиш, шу жумладан уларни мустақил юридик шахс бўлмаган фирма дўконлари орқали реализация қилиш савдо фаолияти сифатида қаралмайди.

ЯСТ тўловчиси ҳисобланган ва 2017 йилда бир неча фаолият турлари, шу жумладан пишиқ ғишт ишлаб чиқариш билан шуғулланган корхона қандай солиқларни (ЯСТ ёки умумбелгиланган) ва қачондан бошлаб тўлаши лозим?


ЯСТ тўловчи юридик шахслар ҳисобот йили якунлари бўйича ЯСТ тўловчилари учун белгиланган шартларга жавоб бермасалар, улар келгуси йил бошидан эътиборан умумбелгиланган солиқлар тўлашга ўтиши керак.

1. Воситачилик хизматини (комиссион савдо хизматини) кўрсатувчи корхона ЯСТни қайси Низом асосида ҳисоблаб чиқаради, АВда 2203-сон билан рўйхатдан ўтган Низомга асосанми ёки 2449-сон билан рўйхатдан ўтган Низомга асосанми? 2. Агар 2203-сон билан рўйхатга олинган Низомга асосан ҳисобласа, қайси ставкадаги камайтирувчи коэффициент қўлланади?


Асосий фаолият тури – воситачилик хизмати (комиссион савдо хизмати) бўлган корхоналар ЯСТнинг енг кам миқдорини Адлия вазирлигида 2011 йил 3 мартда 2203-сон билан рўйхатга олинган Низомга мувофиқ ҳисоблаб чиқарадилар.

Солиқ оқибатлари қандай бўлади, яъни зарарга сотилганлиги учун (қолдик қийматдан паст нархда сотилган) ягона солиқ ҳисобланмайдими?


Йўқ, солиқ оқибати юзага келмайди. Чунки асосий воситани сотишда зарар кўрилган.

Курс фарқларидан кўрилган фойда ЯСТга тортиладими?


Йўқ, тортилмайди.

1. Ўзбекистон корхонаси агентлик шартномаси бўйича чет эл корхонасига («Агент»га) пул тўлаётганда чет эл корхонасидан қандай солиқларни ушлаб қолиши ва бюджетга ўтказиб бериши керак? 2. Корхонамизда қандай солиқларни тўлаш мажбурияти пайдо бўлади?


Савол мазмунидан келиб чиқсак, бундай операциялар воситачилик фаолияти ҳисобланади. Воситачилик фаолияти бўйича ЯСТ – 33% ставкада ҳисобланади. Чет элдаги “Агент” томонидан кўрсатилган, яъни импорт қилинган хизматлар бўйича ҚҚС тўлаш мажбурияти юзага келади. 

Янги ташкил этилган корхона учун хозирги вақтда қандай солиқ имтиёзлар мавжуд?


Улгуржи савдо корхонаси СКнинг 356, 179,180,308-моддаларида белгиланган имтиёзларни қўллаш ҳуқуқига эга.

Агар солиқларни ҳисоблаб чиқариш жараёнида бюджет ташкилоти ягона солиқ тўловини ҳисоблаши мумкин бўлса, унда қандай солиқ ҳисоботлари топшириши керак бўлади?


Ягона солиқ тўлови тизимига ўтган бюджет ташкилоти солиқ тўлашдан озод этилганлигига қарамай ЯСТ ҳисоботларини ҳамда “Солиқлар, божхона ва бюджетга мажбурий тўловлардан озод этиш натижасида бўшаган маблағлардан фойдаланиш тўғрисида ҳисоб-китоб”ни тақдим этади.

Жамият ер солиғи ҳисоботини неча гектарга топширади ва Низом қабул қилунгунга қадар ер солиғи ҳисоботини топширмаса ёки 0 қийматда топшириш мумкинми?


Майдони 1 гектардан ортиқ ер участкаси бўлган ЯСТ тўловчилари 2018 йилда ер солиғи ҳисоб-китобини Ер солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланганидан кейин топширадилар.

Вазирлар Маҳкамасининг 06.04.2017 йилдаги 184-сон Қарори билан кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотлар таснифлагичига ўзгартиришлар киритилган. Шунга кўра, Ўзбекистон автомобиль йўллари давлат қўмитаси тизимидаги туман йўл хўжалиги ходимларининг ўртача йиллик сони кичик корхоналарга белгиланган меъёрдан ошмаган тақдирда, улар ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлиши мумкинми?


Корхонангиз Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотларнинг таснифлагичига кўра кичик корхоналар тоифасига кирса, ягона солиқ тўловини тўлаш тартибига ўтиш ҳуқуқига эга.

1.Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 60-63 моддаларида кўрсатилган манбалар ҳисобидан қўшимча даромад олаётган бюджет ташкилотлари солиқ тўловларидан озод бўлсада, қандай солиқ ҳисоботларини топшириб туришлари керак бўлади? 2.Агар бюджет ташкилотида Бюджет кодексининг 60-63 моддаларида кўрсатилган манбалар бўйича қўшимча даромад олиш ҳолати бўлмаса, уларнинг фақатгина жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бўйича ҳисоботларини топшириб боришлари етарлими? 3.Агар бюджет ташкилоти Бюджет кодексининг 60-63 моддаларида кўрсатилган манбалар ҳисобидан қўшимча даромад олаётган бўлса, улар ҳам ПҚ-3454-сон Қарорнинг 10-бандида белгиланган ҳуқуқдан фойдалана олишадими? Агар мумкин бўлса, унда улар қандай қўшимча солиқ ҳисоботлари топширишлари керак бўлади?


Рухсат этилган манбалар ҳисобидан қўшимча даромад олаётган бюджет ташкилотлари қайси солиқ тизимини қўллаётганлигига қараб Солиқ кодексида белгиланган тартибда тасдиқланган шаклларда солиқ ҳисоботларини тақдим этишлари зарур.

Жорий йил бошида давлат солиқ хизмати органига тақдим этиладиган маълумотнома "ЯСТ энг кам микдорининг маълумотнома хисоб-китоби"да камайтирувчи коэффициентлар, яъни амалга ошираётган фаолият тури ва жойлашган жойи билан боғлиқ бўлган коэффициентлар нимага асосан қўлланилади ёки ушбу коэффициентларни қаердан олиб қўллаш мумкин?


Ушбу пасайтирувчи коэффициентлар “Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби” тўғрисидаги Низомда келтирилган.

Ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи корхонамиз йилнинг 1-чорагида фаолият юритмаган ҳолатда чорак учун ЯСТ тўлашдан озод этиламизми ёки солиқ ҳисоб-китобида 0,5 камайтирувчи коэффицентни кўллаймизми?


Агар йилнинг 1-чораги учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси нолга тенг бўлса, бюджетга чораклик ҳисоб-китобда ЯСТнинг энг кам миқдори тўланади.