Жавоб берамиз

Хомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа тўлаш


Ҳа, болани 2 (ёки 3) ёшгача парваришлаш таътилидаги ходима шу даврда яна хомиладор бўлса, унга хомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа тўланади.

Бунда ушбу қарорга 1-иловада келтирилган ягона тариф сеткасини қўллаш мажбурийми? Корхона айрим касблар учун ўзининг ички разрядлари ва тариф коэффициентларини қўлласа бўладими?


Давлат корхонаси бўлмаган корхоналарда ходимлар учун разрядлар ва тариф коэффициентларини корхона ўзи белгилайди.

Қонунга кўра кадрлар бўлими мутахассисига чора кўриладими мана шу ишга бепарво қараганлиги учун?


Ҳа, бунинг учун жавобгарлик қўлланилиши мумкин.

Меҳнат шартномасининг муддати тугагач уни қайси асосларда бекор қилиш мумкин?


Муддатли шартнома муддати тугаши билан бир хафта ичида Меҳнат кодексининг 105 моддасига асосан бекор қилинади.

Республика ҳамда вилоят даражасида бўлган хўжалик ҳисобидаги ташкилот ходимларининг (масалан, директор, директор ўринбосари, бош ҳисобчи, бош мутахассис, етакчи мутахассис, бош эксперт, етакчи эксперт, хўжалик мудири, бўлим бошлиғи) лавозим разрядларини қандай аниқлаш мумкин?

Тақдим этилган маълумотномага асосан ҳомиладорлик ва туғиш учун бериладиган маблағни ташкилот тўласа тўғри бўладими?


Меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномаси фақат ишдан озод қилиш учун асос бўладиган ҳужжат бўлиб, унга асосан нафақа тўланмайди.

Тўланиши керак бўлган мукофот пули учун даъво қилсак, ким жавоб беради? Иш берувчими ёки бош ҳисобчими?


Давлат байрамлари муносабати билан тўланадиган мукофотлар рағбатлантириш чоралари хисобланади, ва ушбу тўловлар иш берувчи томонидан тўланиши мажбур бўладиган тўловларга кирмайди.

Меҳнат таътили вақтига ҳақни ҳисоблаш


Йўқ, ходим йил давомида меҳнат таътилида бўлганлиги сабабли кейинги меҳнат таътили учун тўловни ҳисоблашда ўртача иш ҳақини ҳисоблашда қўшимча тўловларни 11 ойга бўлиш нотўғри.

Асосий иш жойи ва ўриндошлик иш жойи бўйича меҳнат таътили тўловлари қандай бўлади?


Ўриндошлик иш жойидан хам тўланадиган меҳнат таътили берилиши лозим.

Ўриндош аёл ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олишга ҳақли


Ҳа, аёлларга ўриндошлик асосидаги иш жойидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланади.

Ушбу тўловлар тўланиши мажбурийми ёки ташкилот ихтиёрига боғлиқми?


Ха мажбурий.

1. Ходим ишлаб туриб, фойдаланилмаган таътил учун компенсация олиб, яна ишлашда давом этиши мумкинми? 2. Ҳар йили меҳнат таътили олиш мажбурийми ёки ихтиёрийми?


Йиллик таътилнинг белгиланган минимал қисмидан ортиқ қисми учун компесация тўланиши мумкин. Йиллик таътил хар йили олиниши керак.

Интизомий жазо (ҳайфсан) олган ходимнинг иш ҳақи қай тарзда берилади? Бундай ходимга байрамлардаги мукофотлар, иш ҳақига устамалар, чорак якуни бўйича рағбатлантиришлар тўланадими?


Интизомий жазо амал қилиб турган муддат мобайнида рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди, меҳнат ҳақи тизимига кирадиган тўловлар бундан мустасно.

Энди меҳнат дафтарчасига ёзув қандай киритилади?


Саволингизга жавоб Меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, "ягона миллий меҳнат тизими"идоралараро аппарат-дастурий комплексида электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартиби тўгрисида Низомда берилган.

Авваллари ДАН томонидан 1-класс, 2- класс малака даражаси бериларди. Ҳозир малака даражасини ким белгилайди? Устама қайси ҳужжатга асосан белгиланади?


Ҳайдовчиларга малака даражаси ва устама мазкур қонуний ҳужжатлар ва тартибда белгиланиши мумкин: