Жавоб берамиз

Солиқ ҳисоботи

1. Ягона солик хисоботнинг ягона соликнинг энг кам микдорини хисобга олган холда солик хисоб-китоби 2017 йил 1-чорак учун кандай хисобланади яъни ягона солик тулови хисоб-китобининг 170-сатрида қўшимча хисобланган ягона солик тулови суммаси неча сум бўлади? 2. Колган чораклар яъни 2-3-4-чораклар учун ЯСТ энг кам миқдори канча суммада кўрсатилади?


ЯСТнинг энг кам миқдори Низомга (АВ 03.03.2011 й. 2203-сон) мувофиқ аниқланади.

1. Текшириш натижасида қўшимча ҳисобланган солиқларнинг суммаси йиғилиб бориладиган фойда ҳисобидан қопланадими ёки давр харажатларида акс эттириладими? 2. Ишчи-ходимларга фарзандлари учун сотиб олинадиган ўқув қуролларини компенсациялаш сифатида бериладиган маблағларни солиққа тортиш қандай амалга оширилади?


Текшириш натижасида қўшимча ҳисобланган солиқларнинг суммасини уларнинг фундаментал (муҳим) ёки арзимайдиган даражада эканлигидан келиб чиқиб бухгалтерияда акс эттирилади

Ташқи ўриндошлик асосида ишлайдиган ходим асосий бўлиб ишга ўтса, ЖШДС ҳисоботида ходим ҳам асосий иш жойи бўйича, ҳам асосий бўлмаган иш жойи бўйича даромад олган жисмоний шахслар сонига киритиладими? Агар улар фақат сўнгги иш жойи бўйича қаторда кўрсатилса ва ўтган даврдаги солиқ ҳисоботи билан ўртада тафовут юзага келса, бу баҳсли ҳолатга сабаб бўлмайдими?


Шахс бир корхонадан маълум даврда асосий иш жойи бўлмаган даврда олган даромадлари ва кейинчалик асосий иш жойи бўлган даврда олинган даромадларини ЖШДС ҳисоботида акс эттиришда ушбу ходимни ҳар иккала бўлимдаги ходимлар сонига қўшиб кўрсатиш керак.

1.Ҳисобот муддатидан ўтиб топширилган ҳисобланадими ёки неча кун ичида мавжуд хатоликни тўғрилаб топшириш ҳисоботни ўз вақтида топширган деб қаралади? 2.Кейинги сафар жўнатилган ҳисобот солиқ органлари томонидан муддатида топширмаганлик бўйича далолатнома тузиш ва шу каби важлар билан қабул қилинмасдан орқага қайтарилиши қонунийми?


Ҳисобот ўз вақтида топширилган деб қаралади, агар у давлат солиқ хизмати органи томонидан қайтарилганда, ҳисобот топшириш учун белгиланган муддат ичида камчиликлари бартараф этиб қайта юборилса.

1. Тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари тўғрисидаги маълумотномани тўлдиришда фақат ташкилотнинг ўзида ҳисобланган суммалар кўрсатиладими ёки жорий йилда ходим томонидан олиб келинган бошқа ташкилотда ҳисобланган суммалар ҳам кўрсатиладими? 2. Агар фақат шу ташкилотнинг ўзидаги суммалар кўрсатилса декларация топшириш ёки бошқа жойга ишга киришда шу йил давомида ишлаган барча ташкилотларидан алоҳида-алоҳида маълумотнома олиш керак бўладими?


Тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари тўғрисидаги маълумотномада фақат ташкилотнинг ўзида ҳисобланган суммалар кўрсатилади.

1. Ишдан кетган ходимнинг қайси ташкилотга кетгани ва мазкур ташкилот қайси солиқ органида ҳисобга қўйилганини қандай аниқлаш мумкин? Маълум қилиш оддий ёзма шаклда бўладими ёки бу бўйича қандайдир ҳисобот ёки тартиб мавжудми? my.soliq.uz сайти орқали ҳам ушбу маълумотномани юборса бўладими? Солиқ хизмати органларида ушбу маълумот қандай аҳамият касб этади ва у бўйича қандай ҳаракатлар амалга оширилади? Солиқ органларига бундай маълумотномаларни беришга нима асос бўлиб хизмат қилади? 2. Маълумотда ходимга ишдан кетгандан сўнг ҳисобланган сумма кўрсатилиши керакми ёки тегишли ҳисобот йилидаги жами суммами?


Ходимнинг асосий бўлмаган иш жойидан олинган даромадлар тўғрисидаги маълумот сизнинг ташкилотингиз қайси солиқ инспекцияда рўйхатга қўйилган бўлса, ўша солиқ инспекцияга тақдим қилиниши керак.

Корхона томонидан ўриндошлик асосида ишловчи ишчи-ходимлар бўйича ДСИга бирор ҳисоб-китоб маълумотнома топширилиши керакми? Қайси муддатларда ва унда қандай маълумотлар кўрсатилиши керак? Агар ўриндош ходимнинг иш ҳақидан намунали уй-жой учун олинган кредит тўловлари сўндирилган бўлса, бу ҳам унда акс эттириладими?


Ҳа, корхона солиқ даври тугаганидан сўнг ўттиз кун ичида давлат солиқ хизмати органларига асосий бўлмаган иш жойидан даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида белгиланган шаклда маълумотнома тақдим этиши шарт (СК 187-моддаси).

ДСИга ҳар чоракда тақдим қилинадиган ҚҚС ҳисоб-китобининг “Етказиб бериш қиймати (ҚҚСсиз)” номли устунида қайси сумма кўрсатилади - хом-ашёнинг сотиб олиш баҳосими ёки хом-ашёнинг базис нархидан келиб чиқиб ҳисобланган божхона қийматими?


ҚҚС ҳисоб-китобига 7-илованинг “Етказиб бериш қиймати (ҚҚСсиз)” номли устунида товарларни импорт қилишда ҚҚС бўйича солиққа тортиладиган база кўрсатилади.

ЯСТ ҳисоботининг «Кадастр ҳужжатларига асосан ер участкаси (участкалари)нинг умумий майдони (га)» сатрида нима кўрсатилади?


ЯСТ ҳисоботининг «Кадастр ҳужжатларига асосан ер участкаси (участкалари)нинг умумий майдони (га)» сатрида корхона томонидан мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиладиган ер участкалари кўрсатилади.

“Ижарага олувчи” томонидан қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобининг 7-иловаси - Сотиб олиш реестри тўлдирилганда етказиб берувчининг номи ва СТИРи устунларига “Ижарага берувчи”нинг номи ва СТИРи кўрсатиладими ёки электр энергияси, коммунал хизматлар, алоқа хизматлари ташкилотлариникими?


“Ижарага олувчи” томонидан ҚҚС ҳисоб-китобининг 7-иловаси - Сотиб олиш реестри тўлдирилганда “Ижарага берувчи”нинг реквизитларини кўрсатиши керак.

Чакана савдо билан шуғулланувчи дорихона – юридик шахс қайси солиқ ва статистика ҳисоботларини топширади?


Солиқ ҳисоботларининг асосий шакллари АВ 22.03.2013 й. 2439-сон билан рўйхатга олган МВ ва ДСҚ Қарорида келтирилган. Статистика ҳисоботларининг тўлиқ рўйхати АВ 13.11.2015 й.  2728-сон билан рўйхатга олган Статистика Давлат Қўмитаси Қарорида келтирилган.

Агар ҳисобот даври давомида ижарага олинган ер майдони камайса ягона солиқ тўлови ҳисоботи 9-иловасининг 40-сатрида кўрсатиладиган ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори қандай аниқланади?

1. ДСИга тақдим қилинадиган «Товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар ҳисоб-китоби»нинг йиғим ставкасида ЭКИҲнинг 5 баробари (шаҳарлардаги йиғим миқдори) қўйиладими ёки 4,75 баробарими (йиғимнинг 95 фоизи)? 2. Ҳисоб-китоб топширилгандан кейин, белгиланган йиғим суммаси олдиндан тўланган ва ЭКИҲ миқдори ўзгарган тақдирда аниқлаштирилган ҳисоб-китоб қайта топшириладими ва юзага келган йиғим суммасининг фарқи тўлаб берилади?


Товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар ҳисоб-китобида йиғим ставкаси ЭКИҲнинг 5 баробари миқдорида акс эттирилиши лозим. Йиғим суммаси ягона ҳисобвараққа ЭКИҲнинг 5 баробари миқдорида тўланади. Йиғим ягона ҳисобвараққа келиб тушгандан кейин бюджет билан «бир дарча» қоидаси бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатувчи ягона марказ ўртасида тақсимланади.

Агар маҳсулот учун пул тушуми 2-чоракда келиб тушган бўлса, маҳсулот эса 3-чоракда ортилган бўлса, бу тушумни ЯСТ ҳисоб-китобида қайси давр учун акс эттириш лозим?


Маҳсулотлар 3-чоракда ортиб жўнатилган бўлса, уларни реализация қилишдан тушум ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китобида 3-чоракда акс эттирилади.

Алкоголли маҳсулотларни чакана савдоси билан шуғулланувчи юридик шахс қайси солиқ ҳисоботларини топширади?


Алкоголли маҳсулотларни чакана савдоси билан шуғулланувчи юридик шахслар қуйидаги солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича солиқ ҳисоботларини топширишлари керак: