Жавоб берамиз

Буни қандай расмийлаштирса бўлади?


Саволда айнан қайси лавозимдан бошқа лавозимга ўтказилиши кўрсатилмаган, яъни асосий лавозимдан бошқасигами ёки қўшимча лавозимдан бошқасигами.

Ходимга ўқув таътили берилиши ва бу давр учун ҳақ тўлаш

Ушбу ходимнинг 1985-2010 йиллар учун фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация қандай тартибда ҳисоб-китоб қилинади? Компенсация тўлови учун ўртача иш ҳақини ҳисоблашда қайси давр ҳисобга олинади - 2009-2010 йиллардаги ўртача иш ҳақими ёки кейинги даврдаги ўртача иш ҳақими?


Фойдаланилмаган таътиллар учун компенсация охирги ойликдан келиб чиқиб ҳисобланади.

Ходимга ўқув таътили берилиши ва бу давр учун ҳақ тўлаш


Ўртача ойлик Меҳнат кодексининг 257 моддасига мувофиқ.

Ходимни 0,25 ставкадан 1 ставкага ўтказиш қандай расмийлаштирилади?


Меҳнат шартларини ўзгартириш меҳнат шартномасига қўшимча келишув тузилиб буйруқ билан расмийлаштирилади.

Вилоят (туман) бюджетидан ташкилотга беғараз моддий ёрдам бериш қонунийми ёки йўқми?


Бюджетдан беғараз ёрдам  фақат инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш маблағлари тарзида берилади. Вилоят хокимлигининг бюджетидан корхоналарга ойлик иш ҳақидан қарздорликни қоплаш мақсадида маблағ ажратиш кўзда тутилмаган.

Ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ санаси якшанба кунига тўғри келиб қолса, ўша сана билан расмийлаштириш мумкинми ёки иш куни санаси билан бўлиши шартми?


Агар охирги иш куни дам олиш кунига тўғри келса, ундан кейин келадиган биринчи иш куни охирги иш куни деб ҳисобланади.

Солиқ органи томонидан қўлланилган жаримани ходимнинг иш ҳақидан ундиришга корхонанинг ҳаққи борми?


Зарани ундиришга корхонаннинг хаққи бор. Ходим иш берувчига тўғридан-тўғри етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт.

Шу вазиятда қандай йўл тутиш керак? Давлат хизматчисига асосий иш жойидаги иш вақтида педагогик фаолият билан шуғулланишга ҳам рухсат этилганми?


Ўриндошлик асосида асосий ишдан бўш вақтда ишлаш мумкин.

 

Shu holatda ta'til necha kun bo‘lishi, o‘rtacha oylik hisoblash qanday bo‘lishi haqida ma’lumot bersangiz.


Таътил тўлиқ берилади.

Агар корхона ушбу шахсни ишга олса, Ўзбекистонда ишлаш учун рухсатнома олиши шартми?


Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини олган ишчиларга рухсатнома олиш талаб этилмайди.

Ходимга 3 ойлик иш ҳақи олдиндан тўлаш мумкинми


Ходимларга иш ҳақи тўлаш муддатлари жамоа шартномасида ёки ички ҳужжатда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган муддатларда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас.

Жамиятимиз қайси норматив ҳужжатларга мувофиқ ходимлар сонини ошириши мумкин?


Штат жадвали (ходимлар сони) иш берувчи томонидан белгиланади, ташкилот ходимлар сонини исталган миқдорда белгилаши мумкин.

Ушбу ҳолатда ходим жорий йил учун меҳнат таътилини олиши ва бир вақтнинг ўзида олдинги йиллардаги фойдаланилмаган 4 йиллик меҳнат таътилининг барчасини (асосий ва қўшимча) пуллик компенсация билан алмаштириши мумкинми?


Йиллик таътилнинг энг оз муддатидан ортиқча қисми учун пуллик компенсация тўланиши мумкин, қолгани асли ҳолида фойдаланилади ва пуллик компенсация билан алмаштирилмайди.

Shu normadagi "tarmoq" tushunchasi, turlari qaysi hujjatda belgilangan? Misol uchun, xodim vazirlikning markaziy apparatida 5 yil, uning hududiy boshqarmasida 5 yil ishlasa, bir tarmoq hisoblanadimi? Yoki bir o’qituvchi turli yillarda turli maktablarda ishlab kelsa, bir tarmoqda ishlagan bo’ladimi?


Қонунчиликда тармоқнинг умумий таърифи келтирилмаган.