Жавоб берамиз

Туғруқ таътили тугаши билан ҳақ тўланадиган меҳнат таътилини олишим мумкинми?


Хомиладорлик ва туғиш таътили тугаши билан хак туланадиган мехнат таътилини олишим мумкин.

Агар меҳнатга лаёқатсизлик варақасига асосан вақтинча ишдан кетса, қандай оқибатлар келиб чиқади? Корхона раҳбарсиз қолади. Ишдан кетиши сабабли my.mehnat.uz сайти орқали солиқ органларига қизил тоифадаги корхона бўлиб кўринади.


Раҳбарлик вазифасини вақтинча бошқа жисмоний шахсга юклаш мумкин.

Ташкилотимиз ходимлар сонини ошириш ҳуқуқига эгами? Ходимлар сонини ошириш кичик тадбиркорлик субъекти мақомига таъсир кўрсатадими?


Ушбу ҳолатда Сиз академик лицейлари, профессионал ва олий таълим муассасалари битирувчилари билан меҳнат шартномаси тузишингиз мумкин.

Менга касаллик варақаси бўйича 100% тўлов қилинадими? Ёки бу тартиб фақат бюджет ташкилотлари учунми?


Ушбу ҳолатда нафақа ойлик иш ҳақингизни 100 фоизи миқдорида тўланади.

Ishlab chiqarish korxonasida tibbiyot bo'limi ochilgan, xodimlarimiz unda ichki in’eksiya (kapelnitsya) olishi mumkinmi? Xodimlarga qaysi hollarda ichki in’eksiya qilish mumkin?


Тегишли квалификацияга эга бўлган тиббиёт ходими капельница қилиши мумкин.

Компания ходимлари меҳнат таътилига чиқишини ҳужжатли расмийлаштириш тартиби қандай (буйруқ чиқариш керакми)?


Таътил буйруқ билан расмийлаштирилади.

Бюджет ташкилотида бир штат бирлигидаги лаборатория мудирлиги лавозимини 0,5 ставкадан икки кишига расмийлаштириш мумкунми?


Бюджет ташкилотининг штат бирлиги ва унга ўзгартиришлар тегишли молия органларидан рўйхатдан ўтгандан сўнг амалга киритилади.

1. Чет эл фуқаросининг меҳнат фаолиятини тасдиқловчи рухсатнома олингандан сўнг иш жараёнида уни бошқа лавозимга ўтказишга тўғри келиб қолса, қайтадан рухсатнома олиниши керакми? 2. Чет эл фуқаросини ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш, қўшимча вазифа юклаш, меҳнат таътилларини бериш, меҳнат шартномасини бекор қилиш тартибини тушунтириб берсангиз.


Бундай ҳолатларда Сиз ваколатли органни бир ҳафта муддатда хабардор қилишингиз лозим.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар (оператор, ҳайдовчи, иш юритувчи, статист, нозир, фаррош) учун таътил кунлари неча кундан кам бўлмаслиги керак?


Таътилларни давомийлиги ички локал хужжатларда ёки меҳнат шартномаларда кўрсатилиб  ўтилади.

Уларнинг фарқи нимада?


"Хақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси"  "Фуқаролик тусдаги шартномаларнинг” бир қисми.  

Оилавий поликлиника мудири ва бош ҳамшира лавозимлари бўйича ҳақ тўлашнинг қайси тартибини қўлласак тўғри бўлади - ВМнинг 276-сонли қарориними ёки 1538-сонли низомними?


Поликлиника IV тип муассаса деб хисобланади.

Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақига устама тўлаб бериш имконияти


Ходимингизга юқорида келтирилган қонуности ҳужжатларнинг иккаласида белгиланган устамаларни бирйўла тўлаб бериш мумкин ёки мумкин эмаслиги тўғрисида савол билан юқори ташкилотингизга ва Молия вазирлигига мурожаат қилишингизни маслаҳат берамиз.

 

Корхонада ходимларнинг ишга келиш-кетиш вақтларини қайд этиб, ходимларга имзо чектириб бориш журнали қайси қонунда белгиланган?


Ходимлар келиш-кетиш  журнали қонунчиликда кўзда тутилмаган.

Бир хил разрядга эга ходимларга турлича иш ҳақи ҳисоблаш


Агар ушбу 4 та ходим бир хил иш бажариб, бажарган иши натижалари бир хил бўлса, уларга турлича иш ҳақи ҳисоблаш мумкин эмас.

Олий ўқув юртида сиртдан ўқиш даврида ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча таътил берилиши


Ҳа, ходимлар сиртдан таълим оладиган даврга  ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча таътил берилади.